Теннис: Плей-оффдаги рақибимиз Норвегия
Теннис бўйича эркаклар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланадиган “Дэвис кубоги” плей-оффида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари норвегиялик теннисчилар билан кейинги босқич масаласини ҳал қилади.
Оlamsport.com сайтининг хабар беришича, мазкур мусобақа жорий йилнинг 17-18 сентябрь кунлари Норвегия пойтахтидаги "Oslo Tennis Arena" теннис кортида бўлиб ўтади.
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Фаррух Дўстов мазкур учрашувда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган таркибни эълон қилди. Унга кўра, Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Санжар Файзиев, Сергей Фомин ва Максим Шиндан иборат теннисчиларимиз норвегиялик рақибларига қарши кортга чиқади.
Айтиш лозимки, таркибида Каспер Рууд каби дунёнинг энг кучли ракетка усталари бўлган Норвегия терма жамоаси билан вакилларимиз ҳали бирон марта жамоавий мусобақаларда дуч келмаган.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА