Пойтахтимизда илк бор U-12, U-14, U-16 ёш тоифалари ўртасида катта теннис бўйича «JWTS сериясига кирувчи Марказий Осиё турнири бўлиб ўтди.

Унда юртимизнинг истеъдодли ёш ракетка усталари қатори Қозоғистон ва Покистон мамлакатларининг теннисчилари қатнашди. Турнирда иштирокчилар совринли ўринлар билан биргаликда Испанияда ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ҳар томонлама муросасиз баҳсларни олиб боришди. Бир сўз билан айтганда, Испания кортларида ўтадиган машғулотларга йўл Тошкент майдонларидан бошланди.

Икки ҳафта давом этган  халқаро турнирнинг 1 тур бахсларида 50 нафардан ортиқ спортчилар қатнашган бўлса, 2 турда эса 70 нафардан ортиқ атлетлар ғолиблик учун кортга тушишди. Ўсмир-ёшлар ўртасида Ўзбекистонда  илк маротаба ташкил этилган Марказий Осиё сериясига кирувчи баҳслар шиддатли тус олди. Унга кўра, 12 ёшгача бўлган ўғил болалар беллашувларида 1-ўринни  Саидамир Икромов, 2-ўринни Камрон Икромов, 3-ўринни эса Маҳмуд Бекназаров қўлга киритди. 14 ёшгача бўлган спортчилар баҳсларида Аҳмаджон Тошмуҳаммедов, Суҳроб Саидов, Алан Зиннатуллин мос равишда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллади. 

-Бизда биринчи марта JWTS лойиҳаси Германия билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Лойиҳа Марказий Осиёда теннисни ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган, — дейди Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова. — Бу  мусобақалар Марказий Осиё спортчилари учун жуда муҳим. Мусобақа теннисчиларга Европа кортларига чиқиш имконини беради. Биламизки, Европа ва Америка теннис мактаби кучли. Бу алоқалар спортчиларнинг маҳорати ортишига ёрдам беради.  Мусобақалар ўғил-қизлар учун катта имкониятларни тақдим этганлиги сабабли ҳам барча катта иштиёқ билан ғолиблик учун баҳсларга киришди. Шу ўринда теннисни ривожлантиришда ва мусобақаларни ташкил этишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган “Ўзмиллийбанк” АЖ га миннатдорлик билдирмоқчиман.

Шиддатли ўйинлар натижасида 12 ёшли ўғил болалар ўртасида ҳамюртимиз Саидамир Икрамов, қизлар ўртасида Муслима Турдимуродова, 14 ёшлилар ўртасида Аҳмаджон Тошмуҳаммедов ва Нигина Алимова, 16 ёшлилар орасида Сарвар Азаматов ва Самира Хазиева ғолиблик шохсупасига чиқишди.

Баҳсларда ғолиб ва совриндор бўлган ракетка усталари Ўзбекистон теннис федерацияси ҳамда ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Т. Рўзиев. ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теннис: Испания кортларига йўл Тошкент кортларидан бошланади