Темурийлар тарихи давлат музейи янгиланди, рақамлаштириш орқали имкониятлар кенгайди (+видео)
Президент ташрифидан сўнг...
Соҳибқирон Амир Темур ўзининг дунёга машҳур «Темур тузуклари» асари орқали давлатни бошқаришнинг ҳуқуқий мезонларини белгилаб берди. Илм-фан ва маданият ривожига ҳам беқиёс ҳисса қўшди. Иккинчи уйғониш даври саналган Темурийлар ренессансига асос солди.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель – буюк аждодимиз, йирик давлат арбоби, моҳир саркарда Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун муносабати билан Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрди.
– Соҳибқирон таваллуд топган кун нафақат тарихий юбилей сифатида, балки миллий ўзликни англаш, бой маънавий меросни чуқур ўрганиш, кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган муҳим жараён сифатида ҳам алоҳида аҳамиятли, – дейди Темурийлар тарихи давлат музейи директори Хуршид Файзиев. – Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан дунёдаги машҳур музейларнинг энг илғор тажрибаларини қўллаган ҳолда Темурийлар тарихи давлат музейи биноси реконструкция қилинди. Замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Рақамлаштириш орқали имкониятлар кенгайди ҳамда экспозицияларни янгилаш ва яратиш ишлари амалга оширилди.
Музейнинг биринчи қаватида «Буюк Соҳибқирон — Иккинчи Реннесанс асосчиси» мавзуси доирасидаги экспонатлар жой олган. Иккинчи қаватга эса сунъий интеллект ва “ақлли” технологиялар асосида Амир Темур даври ҳамда темурийлар ҳақида интерактив экспозициялар ўрнатилди. Шунингдек, 3D форматдаги экспонатлар ҳамда хариталар намойиш қилинган.
Давоми қуйидаги видеода.
<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/5GYW1DAXq2Q?si=zV4LafpFY4-3-xf7" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Абдулазиз РУСТАМОВ,
Ёқуб МЕЛИБОЕВ (видео), ЎзА