“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2024 йил 1 декабрдан маҳаллий қатновдаги вагонлар орқали юк ташиш тарифларини оширади.

Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан кўрсатилаётган юк ташиш хизматларида вагон қисмига боғлиқ харажатлар ошган.  

Ушбу харажатларни қисман қоплаш ҳамда юк вагон паркини янгилаш мақсадида 2024 йил 1 декабрдан маҳаллий қатновда акциядорлик жамиятига тегишли (инвентар) вагонларда юк ташиш тарифлари вагон туридан (универсал, махсуслаштирилган ва цистерна) келиб чиқиб, тариф ставкаларидаги вагон қисми 30 фоиз миқдорида оширилади, дейилади хабарда.  

Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикаси темирйўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиб, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилмоқда.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Темирйўлларда юк ташиш тарифлари 1 декабрдан 30 фоизга оширилади