Темирчиликдан катта даромадга чиққан Абубакр (+видео)
Темирчилик миллий ҳунармандчиликнинг энг қадимий турларидан бири бўлиб, бугунги кунда кўплаб маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишнинг асосига айланди. Айниқса, мамлакатимизнинг тарихий ҳунармандчилик марказлари ва махсус ихтисослашган маҳаллаларида бу соҳа бутун бошли оилалар ҳамда маҳалла аҳли учун доимий меҳнат бозори ва иқтисодий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Хусусан, Фарғона вилояти Бувайда тумани Деҳқонобод маҳалласида темирчилик — даромад ва бандликнинг асосий драйверига айланган. Шу ерлик тадбиркор Абубакр Абдуллаев ҳам ҳоким ёрдамчиси кўмагида 100 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, стол-стул ишлаб чиқаришни йўлга қўйди ва 10 дан ортиқ иш ўрни яратди.
Маҳалладаги натижа рақамларда ҳам акс этмоқда: аввал 150 та оила камбағаллик ҳолатида бўлган бўлса, бугун уларнинг сони 10 тагача камайди. – Мақсадимиз йил якунига қадар маҳаллани камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш, — дейди ҳоким ёрдамчиси Шоҳаббос Собиржонов.
Қаҳрамонимиз билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
Гулноза Бобоева,
Анвархўжа Аҳмедов (монтаж), ЎзА