Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти баҳолашдан ўтказилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг коррупциявий хавф-хатар юқори функциялари аниқланди.  

2024 йилда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига юклатилган 128 функция баҳолашдан ўтказилди. Унга кўра, 26 функцияда хавф-хатар даражаси «юқори», 41 функцияда «ўрта» ҳамда 66 та функцияда «паст» даражада баҳоланган.  

Айтиб ўтиш керакки, коррупциявий хавф-хатар юқори функциялари кўп бўлган ташкилот «энг коррупциялашган», коррупциявий хавфи юқори бўлган лавозимдаги шахслар «коррупционер» ёки аксинча коррупциявий хавф-хатари асосан «паст» бўлган ташкилотлар «коррупциядан холи» ҳисобланмайди. 

Ушбу ҳолатлар мазкур ташкилотларда назорат чоралари етарли йўлга қўйилгани ёки аксинча қўшимча назорат чоралари кўрилиши кераклигини, шу билан бирга, ташкилот раҳбарлари коррупциявий хавфи юқори бўлган жараён (функция)лар ва уларни бажарувчи лавозимларни алоҳида назоратга олишига сигнал берувчи омил саналади. 

Ҳозирда Акциядорлик жамияти томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур асосида мавжуд хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича зарур ишлар амалга оширилмоқда.  

Н.Абдураимова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Темир йўллар тизимида коррупциявий хавф-хатар даражаси қандай?