Телефон қурилмаларини рўйхатдан ўтказишда фуқароларнинг шахсий маълумотлари ошкор қилинадими?
Телекоммуникациялар йўналишида оператор ва провайдерлар томонидан амалга оширилган ишлар натижасида республика бўйича 786 минг портли кенг полосали технологияларга асосланган ускуналар ўрнатилиб, уларнинг жами сиғими 1,87 миллион портга етказилди, шундан 125 минг порт (16 фоиз) 330 қишлоқ ҳудудига тўғри келди.
Телекоммуникациялар йўналишида оператор ва провайдерлар томонидан амалга оширилган ишлар натижасида республика бўйича 786 минг портли кенг полосали технологияларга асосланган ускуналар ўрнатилиб, уларнинг жами сиғими 1,87 миллион портга етказилди, шундан 125 минг порт (16 фоиз) 330 қишлоқ ҳудудига тўғри келди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида айтилди.
Президентимизнинг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида вазирлик олдига бир қатор асосий вазифалар белгилаб берилган.
Мамлакатимизда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш борасида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 9000 километр оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 35,6 минг километрга етказилди ва бунинг натижасида 3117 мактаб, 1646 мактабгача таълим муассасаси, 962 тиббиёт муассасаси оптик толали алоқа линиялари билан қамраб олинди, шунингдек, 201 давлат хизматлари марказининг объектлари, 544 суд маълумотлар узатиш тармоғига уланди.

Мобиль алоқа тармоқларини ривожлантириш мақсадида мобиль алоқа операторлари томонидан 1605 база станцияси ўрнатилиб, тармоқлар модернизация қилинди, шундан 132 таси “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги ҳудудларга тўғри келади.
Хўжалик юритувчи субьектлар, телекоммуникация тармоқлари оператор ва провайдерлари томонидан 650 дан ортиқ Wi-Fi тармоғи орқали интернетга уланиш нуқталари ўрнатилиб, ишга туширилди.
Шу билан бирга ахборот технологияларини ривожлантириш йўналиши бўйича республикамизда Uz доменида рўйхатдан ўтган фаол доменлар сони 71 мингдан ошди.
– Мамлакатимизда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишни ривожлантириш йўналишида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди, – деди Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев. – Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 январдаги қарори билан Ҳиндистоннинг дастурий технологиялар технопарки билан ҳамкорликда дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилди. Жорий йил 24 июлдан бошлаб Технопарк фаолияти йўлга қўйилиб, ҳозирда бу ерда 300 дан ортиқ резидент-корхона мутахассиси фаолият юритмоқда. Бугунги кунда почта алоқасини ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб, “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан почта алоқасини янада ривожлантириш мақсадида 10 янги қўшимча хизмат тури жорий этилди.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига хорижий мамлакатлардан 16 профессор-ўқитувчи жалб қилинди. Бугунги кунда университетда 28 докторлик иши ҳимояси ўтказилди. Ушбу университет тузилмасида Ўзбек – Беларусь қўшма факультети ташкил этилиб, 2019/2020 ўқув йилида 505 талаба қабул қилинди.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 январдаги қарори билан Тошкент шаҳрида Амити университети ташкил этилиб, жорий йил 24 сентябрдан бошлаб университет расман ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирда университетда 502 талаба таҳсил олмоқда.
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг учинчиси аҳоли, ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. Уларни ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида республика бўйича 18 IT-тадбиркорлик ва рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилди.
“Хавфсиз шаҳар” тизимини жорий этиш йўналишида Йўл ҳаракати қоидаларини бузишни автоматлаштирилган ҳолда фото-видео қайд этишни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаси доирасида Германиянинг “ATLAS International” компанияси ва Ички ишлар вазирлиги ўртасида лойиҳанинг I босқичида Тошкент вилоятига қурилма ва ускуналарни етказиб бериш юзасидан 11,3 миллион евро миқдорида шартнома имзоланди.
Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб, юртимизда мобиль қурилмалар IMEI кодларини автоматик равишда рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган. Бугунга қадар 29 миллион телефон қурилмалари рўйхатдан ўтказилди. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, телефон қурилмаларини рўйхатдан ошириш фуқароларнинг шахсий маълумотларини ошкор қилиш имконини бермайди.
