Озарбайжоннинг Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида хорижий экспертлар ва расмий вакиллар иштирокчи-мамлакатлар томонидан тақдим этилган ташаббуслар ҳамда лойиҳаларни, хусусан Ўзбекистоннинг туркий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли соҳаларда қўшма дастурларни ривожлантиришдаги муҳим ҳиссасини юксак баҳолади.

Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев анжуман юқори даражада ташкил этилганини таъкидлади ва давлатларимиз етакчилари ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг стратегик аҳамиятини қайд этди:

– Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари ўртасидаги муносабат жуда мустаҳкам ва ишончли бўлиб, ҳамкорликнинг танланган йўли тўғрилигига ишонч бахш этади. Ўтган учрашувдан жуда мамнунмиз, муҳокамалар мазмунли ва конструктив руҳда ўтди. Юқори даражадаги ўзаро тушуниш ва қўшма ҳаракатларга тайёрликнинг гувоҳи бўлдик.

Ўзбекистон ёндашуви биз учун жуда ҳам муҳим. Аминманки, эришилган келишувлар муваффақиятли амалга оширилади, олдинда бизни фаол қўшма фаолият кутмоқда. Мунтазам тадбирлар ўтказиш ва барча йўналишлар бўйича мулоқотни ривожлантириш зарур.

Айниқса, мамлакатларимиз ўртасида сунъий интеллект ва ахборот технологиялари каби соҳаларда шерикликни мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этмоқчиман. Ишончим комил, ҳамкорликни кенгайтириш нафақат мамлакатларимиз, балки бутун туркий дунёга фойда келтиради.

Туркий маданият ва мерос жамғармаси раҳбари Оқтўти Раимқулова маданий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратди:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Бишкекда ўтган саммитда Туркий халқлар фольклори кўп жилдлик тўпламини яратиш ташаббусини илгари сурган эди. Ушбу таклифни амалга ошириш жамғарма олдидаги муҳим вазифа ҳисобланади. Таниқли олим-фольклоршунослар ва тилшунослар кўмагида етти томли тўплам туздик. Қадимий достонлардан иборат Биринчи жилддан ўрин олган “Ўзбек халқининг қаҳрамонлик достонлари” бўлими муқаддимасини Президент Шавкат Мирзиёев ёзган.

Ўзбекистон етакчисининг таклифи биз учун жуда қадрли ва шу боис мазкур нашр ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Туркий инвестиция жамғармаси президенти Бағдод Амриев Ўзбекистоннинг ТДТга аъзо мамлакатлар иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришдаги салмоқли ҳиссасини таъкидлаб, хусусан Президентимизнинг тузилмани шакллантириш ва мустаҳкамлашдаги алоҳида ролини қайд этди:

– Ўзбекистон ТДТнинг тўлақонли аъзоси сифатида туркий давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшмоқда. Айниқса Президент Шавкат Мирзиёев жамғармамиз асосчиларидан бири сифатида тузилмани мустаҳкамлашда бизни фаол қўллаб-қувватлаб келяпти. Ишончимиз комил, бу кўмак мамлакатларимиз манфаатларига, жамғарма янада муваффақиятли фаолият юритишига хизмат қилади.

Умуман, бу галги ТДТ саммити нафақат ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари муҳокама қилинган самарали майдон вазифасини ўтади, балки Ўзбекистоннинг туркий дунё сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларини мустаҳкамлашдаги етакчилик ролини тасдиқлади. Ҳамкорлар томонидан берилган юқори баҳо мамлакатимизнинг кучайиб бораётган мавқеини намоён этиб, туркий иттифоқ барқарор ва бирдам ривожланишига қаратилган ташаббусларимиз тан олинаётганидан далолат.

Азиза Алимова тайёрлади.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДТ саммити: Ўзбекистон ташаббусларига юқори баҳо берилди