Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппарати ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Биз зўравонликка қаршимиз!» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдукамол Раҳмонов маъруза қилиб, мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни турли тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш борасидаги чора-тадбирлар, ушбу йўналишдаги ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида тўхталди. 

Зўравонликка қарши қатъий курашиш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида "Адолат" социал-демократик партияси томонидан ҳам муайян ташаббуслар илгари сурилаётганини айтиб ўтди. Жамиятда зўравонлик ҳолатларига қарши ҳуқуқий чораларни кучайтириш борасида бир қатор таклиф ва лойиҳалар ишлаб чиқилаётганига урғу берди. 

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулнорахон Абдувоҳидова хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш борасида яратилган миллий қонунчилик базаси ҳақида тўхталар экан, бунда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун муҳим ўрин тутишини таъкидлади: 

— Ушбу қонун хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, уларни ҳимоя қилиш ва зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатишга қаратилган муҳим ҳужжатдир. Бугунги кунда зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилаётгани эътиборга молик. Ушбу ордер уларни зўравонликнинг ҳар қандай туридан ҳимоя қилишнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилмоқда. Шунингдек, қонунчилигимизда зўравонлик ҳаракатлари учун жиноий жавобгарлик кучайтирилганини алоҳида таъкидлаш лозим, — деди депутат. 

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа бир қатор ташкилот ва идоралар ходимлари сўзга чиқиб, тазйиқ ва зўравонлик муаммоларини бартараф этишда кенг жамоатчилик вакилларининг ҳамкорлиги муҳимлигини таъкидладилар.

Давра суҳбати якунида келгусида маҳаллалардаги зиддиятли оилаларда профилактик ишлар олиб бориш, зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

М.Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тазйиқ ва зўравонлик жавобсиз қолмайди