Шу кунларда “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси в.б. Аҳмад Сувонқулов хизмат сафари билан Данияда бўлиб турибди.

Данияда сув технологиялари ва атроф-муҳит бўйича тажриба алмашиш учун муҳим ўқув дастурлари ва академик марказлар мавжуд. Улардан бири “Danish Water Academy”дир. Ушбу академия халқаро талабалар ва сув соҳаси мутахассисларини Даниянинг сув бошқарувидаги илғор тажрибаси билан таништиради. Бошқарув раиси ҳам Дания сув академиясида бўлиб, сув иншоотлари фаолияти билан танишди. 

Қайд этилишича, сув таъминоти ва энергия тежамкорлигига қаратилган инновацион технологияларни ўрганиш мақсадида амалга оширилган ташриф давомида Аҳмад Сувонқулов “Grundfos” компаниясининг юқори самарали насослари, сув таъминоти тизимларидаги янги ечимлар ва уларнинг ишлаш тамойилларини кўздан кечирди. 

Учрашувда компания вакиллари билан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Ўрганилаётган ушбу тажрибаларни келгусида Ўзбекистоннинг сув таъминоти тизимида жорий этиш режалари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, ташриф давомида Европанинг энг етакчи насос ишлаб чиқарувчи ушбу компанияси билан ҳамкорлик бўйича муҳим келишувга эришилди. Хусусан, Тошкент шаҳри ҳамда республикамизнинг 5 та ҳудудида энерготежамкор насосларни жорий қилишни назарда тутувчи меморандум имзоланди. 

Таъкидлаш жоиз, “Grundfos” насослари юқори самарадорликка эга бўлиб, жумладан, энергияни сезиларли даражада тежайди ва замонавий технологиялар ёрдамида ҳозирги насосларга нисбатан 30-40 фоиз камроқ электр энергия сарфлайди. 

Шунингдек, юқори самарадорликка эга бўлиб, ишлаш давомийлиги ва мустаҳкамлиги билан хизмат кўрсатиш харажатларини камайтиради. Атроф муҳитга зарар етказмай, масофавий бошқарув имкониятига эга. 

Бу ташриф фойдали бўлиб, мамлакатимизда ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва энергия тежамкорлиги масалаларида янги босқичга ўтилишига кўмаклашади.

Маълумот ўрнида: Даниянинг “Grundfos” компанияси билан ҳамкорликда 2021-2022 йилларда Самарқанд шаҳрининг сув иншоотларида 250 га яқин замонавий энергия тежамкор насос ва уларга туташган қурилмалар ўрнатилиши натижасида йилига 27 миллион киловаттдан ортиқ электр энергияси тежалишига эришилган. 

Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тажриба алмашиш ва фойдали учрашувлар