Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Мисрнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фаҳмийни қабул қилди. Ушбу маълумотни вазирлик матбуот хизмати тарқатган.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон - Миср муносабатининг бугунги ҳолати ва алоқаларни янада ривожлантириш истиқболи муҳокама қилинди.
Илгари эришилган келишувлар ижроси, ҳукуматлараро комиссия бўлажак Мажлисининг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди.
Шу куннинг ўзида ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Корея Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Санг билан учрашиб, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликка оид турли масалалар юзасидан фикр алмашди.
Томонларнинг БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
ЎзА