ЎзА “Ташқи дипломатия” рукни орқали давлатимизнинг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари ва консуллик марказлари фаолияти билан яқиндан таништириш, элчиларимиз томонидан иқтисодий дипломатияни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилишда давом этади.

Буюк Британия. Лондондаги машҳур “Tate Modern” кўргазма галереясида “Wanderlust Reader Travel Awards 2024” маросими бўлиб ўтди. Қиролликда нашр этиладиган “Wanderlust” журнали томонидан ўн давлат орасидан Ўзбекистон “Most Desirable Emerging Destination” (Орзудаги ривожланаётган манзил) номинациясида ғолиб деб топилди ва вакилларимиз махсус мукофот билан тақдирланди.

Ҳиндистон. Яқинда Деҳлидаги элчихонамиз ходимлари ҳамда мамлакатимиздан ташриф буюрган вакиллар Ҳиндистон пойтахтида бўлиб ўтган “Осиё буддавийлик саммити”да иштирок этди.

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳияти кенг тарғиб қилинди. Жумладан, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри яқинидаги Эски шаҳар харобалари шимоли-ғарбий қисмидаги Фаёзтепа ёдгорлиги, милодий I-III асрларга оид буддавийлик монастир-ибодатхонаси ҳамда ушбу маскан тарихи ҳақида атрофлича сўзлаб берилди.

Кувайт. Ал-Кувайт шаҳрида элчимиз Аюбхон Юнусов Саноат бош қўмитаси директори Муҳаммад Ал-Адваний билан учрашув ўтказди. Томонлар Тошкентда ўтказилиши режалаштирилаётган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишига тайёргарлик жараёни хусусида фикр алмашди.

Ўзаро мулоқот давомида кувайтлик инвесторлар иштирокида Ўзбекистон ҳудудлари, хусусан Сирдарё вилояти Боёвут туманида қўшма лойиҳалар амалга ошириш истиқболи ҳам муҳокама қилинди.

Польша. “IT Park Uzbekistan” делегацияси томонидан Варшавада муваффақият билан ўтказилган “Uzbekistan Outsourcing Conference” тадбирида Польшанинг 60 дан ортиқ IT компанияси юртимиздаги бизнес муҳити ва шароитини ўрганиш мақсадида иштирок этди. Конференция иштирокчилари Ўзбекистоннинг аутсорсинг салоҳиятига жиддий қизиқиш билдириб, турли хизматлар кўрсатиш истиқболини ўрганди.

Шунингдек, тақдимотлар ёрдамида IT компанияларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган қулай шароит, жумладан Ўзбекистон бозорида аллақачон фаолият юритаётган Европалик IT Park резидентларининг муваффақиятли тажрибаси намойиш этилди.

Туркия. Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ Иқтисодий ва савдо ҳамкорлик қўмитаси (CОМCЕC) 40-сессияси доирасида Ўзбекистон Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази раҳбари Анвар Мансуров ҳамда “Star of Bosphorus” маълумотлар маркази раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди.

Мулоқот давомида қатор муҳим йўналишлар бўйича ҳамкорлик истиқболи, жумладан марказ ходимлари малакасини ошириш масаласи муҳокама қилинди. Томонлар рақамли технология ва лойиҳани бошқариш соҳаси мутахассислари иштирокида тажриба алмашиш, ўқув машғулотлари ўтказишга келишиб олди. Давлат ва хусусий сектор учун рақамли ечимларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш бўйича кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Венгрия. Будапештдаги давлат опера театрида OTP Bank томонидан ташкил этилган “World Savings Day Gala” доирасида Ўзбекистон маданияти кечаси бўлиб ўтди. Ўзбек мусиқаси, рақси ва ошпазлик анъанаси намойиш этилган, сиёсатчилар, давлат ва илмий доира вакиллари, тадбиркорлар жамланган тадбир Ўзбекистон ва Венгрия маданий алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Япония. Токиодаги элчимиз Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония парламенти Вакиллар палатаси депутати, мамлакат Либерал-демократик партияси Ёшлар бюроси директори Такако Сузуки хоним билан учрашди.

Суҳбат давомида парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.

Покистон. Шу кунларда Исломободдаги “Lok Virsa” музей мажмуасида “Lok Mela-2024” халқаро маданият ва туризм фестивали бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли тадбирда мамлакатимизнинг Покистондаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон павильони ташкил этилиб, юртимизнинг зиёрат ва маданий туризм салоҳияти, миллий мероси, маданий қадриятлари, бой тарихи, санъати ва ҳунармандлик намуналари кенг жамоатчиликка тақдим этиляпти.

Меҳмонларга Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент каби шаҳарларимиздаги тарихий обидалар, бугунги кунда мамлакатимизда сайёҳлар учун яратилган қулай шароит ҳақида сўзлаб берилмоқда. Эътиборли жиҳати, тадбир қатнашчилари ёғоч ўймакорлиги, каштачилик, зардўзлик, ипакчилик каби миллий амалий санъатимиз намуналарининг ўзига хослигини эътироф этмоқда.

Германия. Яқинда Бонн шаҳрида Ўзбекистоннинг бой маданияти ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу йиғин мамлакатимиз элчихонаси томонидан “Deutsch-Usbekische Gesellschaft e.V” Германия – Ўзбекистон жамияти ва “Colloquium Humanum e.V” ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Савол-жавоб тарзида ўтган очиқ мулоқот германияликларнинг кўҳна ва навқирон диёримизга қизиқишини янада оширди. Шунингдек, юртимизнинг иқтисодий имконияти, туризм салоҳияти, қадимий ва навқирон шаҳарлари тўғрисидаги фильм тақдимоти иштирокчиларда қизиқиш уйғотди.

Қозоғистон. Хоразм вилояти мусиқали драма театри жамоаси Ақтау шаҳрига гастроль уюштирди. Ижодий сафар давомида юртимиз вакиллари Нурмухан Жантурин номидаги мусиқали драма театрида ўз дастурларини тақдим этди.

Тадбирда Манғистау ижтимоий-сиёсий доира ва дипломатик корпус вакиллари, шунингдек вилоятда истиқомат қилувчи ватандошларимиз қатнашди. Концерт дастуридан ўрин олган куй-қўшиқлар, миллий рақсларимиз томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Россия. Ўлкамизнинг Новосибирскдаги Бош консулхонасида ушбу вилоятнинг саноат, савдо ва тадбиркорликни ривожлантириш идораси раҳбари ўринбосари Денис Рягузов билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда жорий йил ноябрь-декабрь ойларида Новосибирскда Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказиш, ҳудудлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, бўлажак бизнес-форумга қишлоқ хўжалиги, қурилиш, фармацевтика, энергетика ва бошқа соҳалардаги корхоналарни жалб этишга келишилди.

Ўткир Алимов тайёрлади.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқи дипломатия