Дипломатия – ташқи сиёсатнинг асосий бўғини сифатида мамлакатни дунёнинг барча давлатлари билан боғлайдиган, кенг мақсад ва стратегиядан иборат тушунча, ўзаро ва кўп томонлама ишончни мустаҳкамлаш усулидир.

Глобаллашув жараёни авж олган, халқаро муносабатлар тобора мураккаблашиб бораётган бугунги даврда миллий манфаатни ҳимоя қилиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш масаласи ўта долзарб аҳамият касб этади. Маълумки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ички сиёсатида кузатилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, очиқлик ва янгиланиш мамлакатнинг ташқи сиёсатида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Юртимиз халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида, минтақа ва глобал даражада фаол ташқи сиёсатни йўлга қўйиб, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантирмоқда.

ЎзА “Ташқи дипломатия” номли янги лойиҳа орқали Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари ва консуллик марказлари фаолияти билан яқиндан таништириш, элчилар томонидан иқтисодий дипломатияни юксалтириш йўлида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиб боришни мақсад қилди.

Буюк Британия. Лондондаги элчимиз Равшан Усмонов Қашқадарё вилояти ҳокимининг янги тайинланган маслаҳатчиси, Британиянинг “Room Seven Capital Partners” компанияси директори Питер Маргец билан учрашиб, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.

Беларусь. Мамлакатимизнинг Минскдаги элчихонаси ташаббуси билан Й.Ф.Карский номидаги Гродно вилояти кутубхонасида “Ўзбек шеърияти кечаси” ўтказилди. Тадбирда Беларусь Ёзувчилар уюшмаси маҳаллий бўлинмаси, ҳудудий ижроия қўмита маданият бошқармаси вакиллари ва ватандошларимиз иштирок этди. Буюк олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги муносабати билан ҳамда ўзбек адабиётининг йирик намояндалари Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Зулфия, Ҳалима Худойбердиева ва Муҳаммад Юсуф ижодига оид тақдимотлар бўлди.

Германия. Дюссельдорф шаҳрида элчи Дилшод Аҳатов иштирокида Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ўлкаси Шарқ-Ғарб иқтисодий клуби (DRW Wirtschaftsclub Ost-West e.V.) доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашувда иштирокчиларга Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар ҳамда хорижий компаниялар учун яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берилди.

Мулоқот чоғида мезбонлар республикамиз иқтисодий салоҳиятини юқори баҳолаб, ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлади.

Ҳиндистон. Деҳлидаги элчихонамиз, Маданият вазирлиги ва “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида ўзбекистонлик бир гуруҳ ҳунарманд ва санъаткорлар Ҳимачал-Прадеш штати Куллу шаҳрида ўтказилган халқаро фестивалда иштирок этди.

Анжуманда каштачилик ва тикувчилик маҳсулотлари намойиш қилинди. Эътиборли жиҳати, ўлкамиз ҳунармандлик растаси фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлари томонидан энг жозибадор майдончалардан бири сифатида эътироф этилди.

Польша. Варшавадаги Ўзбекистон элчихонаси ходимлари “DAMEL” компанияси вице-президенти Роберт Томашевски билан учрашди.

Мулоқот давомида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва бошқа ташкилотлар билан узоқ муддатли, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди.

Венгрия. Будапешт шаҳридаги элчимиз Ойбек Шахавдинов ушбу мамлакат божхона ишлари бўйича бригада генерали ва комиссари ўринбосари Кристоф Питер Бакай билан учрашди. Музокара чоғида томонлар божхона фаолиятини тартибга солиш ва икки давлат ўртасидаги савдо шартларини енгиллаштириш мақсадида шериклик кўламини кенгайтириш имкониятини муҳокама қилди. Шунингдек, инфратузилмани такомиллаштириш, жараённи рақамлаштириш ва божхона расмийлаштирувини тезлаштириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хитой. Гуанжоу шаҳридаги Бош консулхонамиз ходимлари Хитойнинг жанубий минтақалари билан ҳамкорликни кенгайтириш учун Хунань провинцияси Чжучжоу шаҳрига хизмат сафари уюштириб, губернатор ўринбосари Цао Чжицян, Ташқи ишлар ҳамда Ташқи савдога кўмаклашиш ва тижорат департаментлари вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Ўзаро мулоқот чоғида Навоий шаҳри билан ўрнатилган биродарлик алоқаларидан тўлиқ фойдаланиш, амалий қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш хусусида фикр алмашилди. Ўзбек дипломатлари “The 3rd International summit on BDS applications” тадбирида ҳам қатнашди.

Ўмон Султонлиги. Элчимиз Абдусалом Ҳотамовнинг Ўмон Шимоли-Шарқий Савдо-саноат палатаси ваколатхонаси раҳбари Анвар Ҳамид Ал-Синоний билан учрашувида ўзаро савдони ривожлантириш мақсадида икки давлат ишбилармонлари учрашуви ва ташрифларини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Мулоқот якунида Анвар Ҳамид Ал-Синоний иқтисодий алоқани мустаҳкамлаш икки ўлка учун ҳам манфаатли эканини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган барча ташаббусларини юқори баҳолади.

Ўткир Алимов тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқи дипломатия