“Ташаббусли спорт” лойиҳасида кимлар ғолибликка эришди?
Маълумки, жорий йилнинг 21-31 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида республикамизнинг барча туман ва шаҳарларининг ҳар бирига биттадан спорт майдончаси қуриб бериш бўйича танлов эълон қилинганди.
Спорт вазирлиги маълумотига кўра, бу йилги мавсумда ўз маҳалласида спорт майдончасини қуриш учун республикамиз бўйлаб 3 153 та маҳалла учун жами 1 524 506 та овоз йиғилди.

Ушбу рақамлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда Қашқадарё вилояти 246 990 та, туманлар кесимида Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани 43 051 та, маҳаллалар кесимида эса Андижон вилояти Балиқчи тумани Каттабулоқ маҳалласи аҳолиси жами 21 545 та овоз тўплаб, мамлакатнинг энг пешқадам ҳудудлари номига сазовор бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА