Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан олинган маълумотларга кўра “Ташаббусли бюджет”га жорий йилнинг биринчи мавсуми бўйича шу кунгача 7 мингдан зиёд маҳаллалардан 17 372 та лойиҳа тақдим этилган. Энг кўп таклиф ички йўлларни таъмирлашга оид. Шу ва жорий йилда “Ташаббусли бюджет”даги ўзгаришлар хусусида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлим бошлиғи Азимжон Хасановнинг фикрлари билан ўртоқлашамиз.

—Маълумки, 1 февралдан 20 февралгача республикамиз бўйлаб “Ташаббусли бюджет” жараёнлари бошланди. Жойларда лойиҳалар ишлаб чиқиляпти. Бу йилги биринчи босқичда бу соҳага қанча маблағ йўналтириляпти ва лойиҳаларнинг қайси бирига устуворлик берилади? 

—“Ташаббусли бюджет”нинг биринчи босқичи учун аввалги йилларга нисбатан икки баробар кўпроқ маблағлар йўналтирилган. Таққослайдиган бўлсак, 2021 йилнинг биринчи мавсуми учун 1.5 трлн. ажратилган бўлса, жорий йилдаги биринчи мавсум учун 3 трлн. сўмдан ортиқроқ маблағлар йўналтирилганини кўришимиз мумкин. 

Бу ерда ҳеч бир лойиҳага устуворлик берилмайди. Буни фуқаролар ўзларининг ташаббуслари асосида, қайси лойиҳаларга кўпроқ маблағ ажратилишини ўзлари хал қиладилар. 

Энг катта ўзгаришлардан бири овоз бериш жараёнларида ҳар бир фуқаро фақатгина бир марта овоз бериши мумкин.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/KeLaMtDuWaU" title="“Tashabbusli byudjet”da nima oʻzgardi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ташаббусли бюджет"да нима ўзгарди? (+видео)