Ташқи бозорда ҳам харидоргир
Бухоро шаҳридаги "Ливадия-Бухоро" хусусий корхонаси саховатли заминимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган.
Бухоро шаҳридаги "Ливадия-Бухоро" хусусий корхонаси саховатли заминимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган.2011 йилдан фаолият кўрсатиб келаётган мазкур субъектда замонавий технология асосида мева-сабзавотлардан 6 турда қайта ишланган ва 30 га яқин турдаги қуритиб қадоқланган маҳсулотлар тайёрланмоқда. Йигирмага яқин киши иш билан таъминланган корхона маҳсулотлари ташқи бозорда ҳам харидоргир.