ёхуд Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлик алоқаларининг оҳанрабоси ҳақида

Кўп асрлик тарих гувоҳ, ўзбек ва тожик халқлари Марказий Осиёнинг жаннатмонанд ҳудудида елкама-елка яшаб, бир дарёдан сув ичиб, шу ўлкани обод қилиб, маданият ва санъатини ривожлантириб, дунё тамаддунига улкан ҳисса қўшиб келмоқда. Бу халқларнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, маданияти муштараклиги ҳақида ўнлаб мисол келтириш мумкин.

Теран илдизларимиз

Ўрта асрларда, Иккинчи уйғониш (ренессанс) даврида ўз ижоди билан бутун Шарқни қойиллатган Алишер Навоий билан Абдураҳмон Жомий дўстлиги ўзбек ва тожик халқлари тарихидаги ёрқин саҳифалари эмасми? Бу матлабни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 9-10 март кунлари Тожикистонга тарихий ташрифи чоғида икки буюк мутафаккир шоирнинг ибратомуз дўстлигига оид китобни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонга ҳадя қилиш асносида алоҳида таъкидланган эди. Бу рамзий маънога эга. Чунки икки мутафаккир дўстлиги бир неча асрдирки, халқларимиз яқинлигига нур ва шукуҳ бағишлаб келмоқда.

Қаранг, Жомий ўзининг “Лайли ва Мажнун” достонида Навоий ҳақида қандай олижаноб фикрларни баён этган:

Дўст агар дўстга пайвандлик қилса,
Орзу-умид дарахти унумдор бўлгай.
Умид хазинасининг калити дўстдир,
Абадий айшнинг хушхабарчиси дўстдир.
Мақсуди умр эмасми дўстлик,
Умр ичраки нур эмасми дўстлик.
Айниқса бу боғи ошинодин,
Тингланса агар наво вафодин.
Яъни у Навоий лутф эткай,
Синган дилу қалбни овутгай
(Жонибек Қувноқ таржимаси)

Ўз навбатида Алишер Навоий “Насоим-ул-муҳаббат”да ёзади: “Шайхул-ислом мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий... Алар васфида хома тили лол ва тил хомаси шикаста мақолдур. Йиллар тақрир қилса ва қарнлар таҳрир суръати бирла битилса, улча ҳаққи бор, васфларининг адо топмоғи мутаассирдур, таърифларнинг баёнға келмоғи мутааззир.”

Қардошлик, дўстликка садоқат, маънавият муштараклиги, поклик руҳияти икки буюк зотнинг деярли ҳар бир асаридан уфуриб туради. Уларнинг шарафига Самарқанд ва Душанбе шаҳарларида қад ростлаган ҳайкаллар буюк дўстлик қудратининг тажассумидир.

Икки халқ адабиётининг дўстлиги, айниқса, зуллисонайнлик (икки тилда баробар ижод қилиш) анъаналарида биз аввало элларимизнинг маънавияти муштараклигини ҳис этамиз. Шукрки, аждодлар анъанаси янги давру замонларида янгича аҳамият касб этиб келмоқда. Бу ҳақда яқин тарихимиз ҳам сўзлайди. Тарих эса буюк муаллим. Шу тариқа, Ғафур Ғулом, Ойбек ва Садриддин Айнию Мирзо Турсунзодалар, Абдулло Орипову Эркин Воҳидов ва Лоиқ Шералиларнинг дўстона алоқаларига ҳам назар ташлаш мумкин.

Атоқли адибимиз, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳамид Ғулом тақдир тақозоси ила оғир йилларда (1938-1939 й.й) Душанбеда яшаб, ҳаёти ва ижод йўлининг ҳар бир лаҳзасида дўстликнинг кучини ҳис қилган ва бу бебаҳо неъматни ўз асарларида тараннум этган. 1938 йилда Тожикистон Ёзувчилар уюшмасида ўзбек адабиёти шўъбаси ташкил этиш жараёнини ўз кўзи билан кузатган Ҳ.Ғулом “Вафонинг узун йўли” ҳужжатли қиссасида уюшма раиси Мирзо Турсунзода йиғилишни олиб борганини эслаб шундай ёзган: “Дўстони азиз! – деб тожик тилида сўз бошлаган Турсунзода дарҳол ўзбек тилига ўтди. – Азиз дўстлар! Мен Тошкентда Тожик педагогика институтида таҳсил кўрганман, Ғафур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжонлар билан кўп мулоқотда бўлганман. Ғафур ака: “Ўзбек билан тожик бир онанинг қорнидан талашиб тушган”, дейдилар. Дарҳақиқат, бизлар – бир халқнинг фарзандлари, бир Ватаннинг жигарбандларидирмиз. Дилларимиз каби, ерларимиз ҳам туташ. Бир дарёдан сув ичамиз...”.

Ҳамид Ғулом Ғафур Ғулом ва Садриддин Айний суҳбатларида бевосита иштирок этиб, “Йиллар, йўллар, устозлар” сарлавҳали мақоласида “Мен икки алломанинг ҳазил-мутойибасини кузатиб ўтириб, бу шонли академиклар, адабиётимизнинг барҳаёт классиклари, замон алломаларининг самимий дўстлигидан, беғубор ҳазилкашлигидан ва ниҳоят, илм бобида муросасиз меҳнати ва кашфиётидан фахрландим...” деб эслаб ўтади.

Ўзбекистоннинг оқил раҳбари, атоқли адиб Шароф Рашидов ҳам Мирзо Турсунзода билан учрашувлари бир умр эсда қоларли бўлиб қолганини, унинг ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда улкан ҳисса қўшганини таъкидлаб ўтиб, “у нафақат тожикларнинг Мирзоси, балки бизнинг – ўзбекларнинг Мирзоси ҳам” дейди. Икки йил олдин Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Мирзо Турсунзода таваллудининг 108 йиллиги кенг нишонланди. Жорий йил эса адибнинг 110 йиллиги юртимизда ҳам шукуҳли тадбирлар билан қайд этилади.

Айнан шундай дўстона муносабатлар ва ижодий ҳамкорликнинг ёрқин намуналарини кино, театр, мусиқа соҳасида ҳам яққол кўриш мумкин. Ўтган асрнинг 30-йиллари бошида ҳам “Ўзбекфильм”, ҳам “Тожикфильм” студиялари шаклланишига Комил Ёрматов бош-қош бўлган, кейинчалик эса ўнлаб тожик актёрлари Тошкентдаги олий ўқув юртларида таҳсил олиб, икки республика фильмларида ажойиб ролларни мухлисларга ҳадя этган.

Биргина “Майсаранинг иши”ни олайлик. Фильмда Тожикистон халқ артистлари Сайрам Исоева ва Ато Муҳаммаджонов асосий ролларни ўйнаган. “Келинлар қўзғолони”, “Тобутдан товуш” каби асарлари эса Тожикистон театрлари репертуаридан мустаҳкам жой олган эди. Бугун катта шуҳрат қозонган тожик актёри, Халқ артисти Ҳошим Гадоев ҳам илк ролларидан бирини “Ўзбекфильм”нинг “Улуғбек юлдузи” фильмида ўйнаган. Ёки “Тожикфильм”нинг “Минархарлик овчи” кўп серияли саргузаштли фильмида Наби Раҳимов, Ёдгор Саъдиев, Ражаб Адашев, Шуҳрат Эргашев, Иноғом Одилов, Абдурайим Абдуваҳобов каби қарийб ўн нафарга яқин ўзбек актёрлари иштирок этганлар. Мазкур фильмда асосий роллардан бирини (қўрбоши Тоғай) гавдалантирган Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев интервьюларидан бирида фильмни суратга олиш жараёнида иштирок этиш учун икки йил давомида 68 марта Тошкентдан Душанбе шаҳрига самолётда учиб бориб қайтиб келганини эслаган.

Дўстлик масофа, чегара билмайди. Интернет бўлмаган замонларда ҳам халқларимиз ҳамиша адабий ва маданий сўзлашувда бўлиб келган, тамаддунларимизни бойитган. Зеро бизнинг қалбларимиз жуда яқин!

Бобурийлар сулоласи вакили шоира Зебунисо ғазалига Ҳожи Абдулазиз Расулов томонидан қайта басталанган ўлмас ва жозибадор “Самарқанд ушшоғи” (“Ушшоқи Самарқанд”) ҳар бир ўзбек ва тожик хонадонида бир хил янграйди, бир хил қабул қилинади, қўшиқнинг тилидан қатъи назар, бундай тароналарни тинглаган киши мароқ билан умумий мусиқий меросимиз хусусида беихтиёр суҳбат ва ҳикоялар қилади. Жомийнинг “Ба як карашма Зулайховаше дили моро” мисраси бошланадиган “Содирхон ушшоғи” таронаси ҳақида ҳам шундай фикрларни айтиш мумкин.

2003 йил ЮНЕСКО томонидан “Инсониятнинг номоддий маданий мероси дурдонаси” деб эътироф этилиб, кейинроқ (2008 йил) ушбу нуфузли халқаро ташкилотнинг репрезентатив рўйхатига киритилган Шашмақом ҳам икки халқнинг беназир муштарак мусиқий мероси сифатида мана кўп асрдирки, маънавиятимизнинг ажралмас бойлигига айланган. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилдан бошлаб Шаҳрисабзда ҳар икки йил бир марта Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш йўлга қўйилгани тожик санъаткорларини ҳам қувонтирди. 2018 йил 6 сентябрда дилларни дилларга, элларни элларга пайванд этиб очилган биринчи санъат анжуманида Тожикистон мақом санъати вакиллари фаол қатнашиб, Гран-прини қўлга киритган эди.

– Дарҳақиқат, Ўзбекистонда мақом санъати тарғиботига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Тошбой Муҳаббатов. – Бу бизни ҳам қувонтиради. Шахсан мен Ўзбекистон телеканаллари орқали ёш мақомчилар ижросида ҳам Шашмақом тароналарини ҳам ўзбек, ҳам тожик тилларида томоша қилиб, “Ахсант” дегим келади. Зеро халқларимизнинг бебаҳо мусиқий меросимиз мақом санъати илоҳий мусиқа намуналаридир. Бугун Тожикистонда Юлдуз Турдиева, Илёс Арабовлардек ёш ва моҳир мақом ижрочиларни яхши билишади. Ўйлайманки, икки қардош юрт олимлари ва атоқли ижрочилар кучи бу йўналишда бирлаштирилса айни муддао бўларди.

Хулласи калом, ҳаётимизнинг қайси соҳасини олмайлик, биз – ўзбек ва тожик халқларининг бирлиги таъсирини кўрамиз. Халқларимиз қалбидаги меҳру садоқат, маънавият ва руҳият мана шу бирликни мустаҳкамлаш, тараннум этиш йўлида оҳанрабо ва бир-бирларига тортувчи, элтувчи жозиба кучидир. Бу эса халқлар дўстлиги ва бугунги кунда жуда муҳим бўлган маданиятлараро мулоқот (сўзлашуви)да муҳим омил ҳисобланади.

“Ниятларимиз ёр бўлиб...”

Глобаллашув жараёнлари минтақалараро ва қитъалараро алоқаларни йўлга қўйишни анча осонлаштирди. Ўзбекистон мисолида айтадиган бўлсак, бугунги кунда мамлакатимиз жаҳоннинг турли гўшаларида жойлашган давлатлар билан ўзаро манфаатбахш ҳамкорлик алоқаларини самарали ривожлантириб келмоқда. Биргина Жанубий Корея билан иқтисодий робиталар маҳсулига назар ташласак, бундай ҳамкорлик қамрови ва динамикасини англаш қийин эмас. Ўзбекистон раҳбарияти охирги уч-тўрт мобайнида энг аввало қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида “яхши қўшничиликни йўлга қўйиш” тамойили муҳим вазифа сифатида белгилаб қўйилган эди. Бу эзгу мақсад, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида бешинчи устувор йўналиш (Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар) сифатида белгиланди ва энг муҳими изчиллик билан амалга оширилди.

Ростини айтганда, яқин ўтмишда минтақада давлатлараро муносабатлар, айниқса, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги алоқалар мушкул аҳволга тушиб қолган эди. Натижада орада нафақат иқтисодий, балки гуманитар соҳасида глобал муаммолар вужудга келди. Бир-бирига қондош-жондош икки халқнинг борди-келдиси қийинлашиб, инсонлар яқинлари билан дийдор кўришишни йиллаб орзу қилиб яшайдиган даврларни кўрдик. Ўша йиллари асрлар давомида шаклланган, ҳаётимизнинг доимий мезонига айланган адабий-маданий алоқалар ҳам катта зарар кўрди.

Беадад шукрларки, Ўзбекистон раҳбари икки халқнинг муддаоларига ҳамоҳанг хайрли ишларни амалга оширди. “Биз ўзбек ва тожик халқлари ўртасида дўстлик кўпригини мустаҳкамлаш бўйича астойдил ҳаракат бошладик. Ниятимиз ёр бўлиб, эзгу мақсадларимизга эришамиз, иншооллоҳ. Биз дўстлик ва инсонийлик нуқтаи назаридан қўшниларимиз билан ҳамиша дўст ва биродар, ҳамкор ва ҳамжиҳат бўламиз”, – деган эди Президент Шавкат Мирзиёев бундан уч йил муқаддам.

Ўзбекистон Президенти шу ниятлар билан 2018 йил 9-10 март кунлари Душанбе шаҳрига ташриф буюрди. Ташрифнинг самарали натижалари, имзоланган муҳим ҳужжатлар туфайли чегараларимиз қалбларимиздек икки мамлакат аҳолиси учун очилди. Минглаб эмас, балки миллионлаб кишилар чегара постларидан ўтиш асносида икки давлат раҳбарлари иродаси учун дуолар қилишди. Кўзларида қувонч ёши, юзларида шукроналик туйғуси билан йўлини давом эттирганларни кўпини ўз кўзимиз билан кўрганмиз.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларига тўхталмасак бўлмас. Коронавирус пандемияси икки мамлакат товар айирбошлаш жараёнларига тўсиқ бўлолмади. Жумладан, 2020 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида Тожикистоннинг улуши 10,2 фоиз ошган. Товар айирбошлаш 338,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов яқинда Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига ташриф буюриб, ҳамкасби Қоҳир Расулзода билан турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга кўтариш бўйича музокаралар олиб боргани ҳар икки мамлакат аҳолисига катта умид бағишлади.

Шунингдек, жорий йил 22-23 апрель кунлари Фарғона шаҳрида Фарғона, Тожикистоннинг Суғд, Қирғизистоннинг Боткен вилоятлари расмийлари ва тадбиркорлари иштирокида катта форум бўлиб ўтди. Учрашувда ўзбек ва тожик тадбиркорлари ҳамкорлиги қамрови йил сайин ортиб бораётгани рақамлар тили билан ифода этилди. Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг таъкидлашича, пандемияга қарамай 2020 йилда Ўзбекистондан ушбу вилоятга товар кириш ҳажми 96 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Жорий йилнинг уч ойида эса 28 миллион долларга етган. Айни пайтда мазкур вилоят Ўзбекистонга 9 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилган.

Бизнес-форум доирасида фарғоналик тадбиркорлар ва йирик корхоналар билан савдо-сотиқ ҳажмини янада кенгайтириш бўйича битимлар имзоланган. Бундай ҳамкорлик чегараолди Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари билан ҳам самарали йўлга қўйилган. Айнан ҳудудлараро кооперацияни йўлга қўйишга алоҳида урғу берилмоқда. Чимкент-Тошкент-Хўжанд иқтисодий коридорини ташкил этиш бўйича “йўл харитаси” ҳам нафақат икки, балки кўп томонлама минтақавий робиталарни ривожлантиришга хизмат қилиши аниқ. Бундай мисолларни кўп келтириш мумкин.

Маданий-адабий алоқаларимизнинг чегараси йўқ. Айниқса, ўзбек ва тожик санъат вакилларининг чиқишлари барчамизга кўтаринки руҳ ва мамнуният бағишлаб келган. Куни кеча Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Матлуба Дадабоева Душанбе шаҳридан келганини айтиб қолди.

– Уч йил муқаддам Президентимиз Душанбе шаҳрига ва Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон Тошкентга ташриф буюрганида бўлиб ўтган тантанали концерт маросимларида қатнашиб, ҳалигача ўша кунлар ҳаяжонини эслаб юраман. Икки қўшни давлатлар мустақиллигининг 30 йиллиги яқинлашаётган бир пайтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега навбатдаги ташрифи кутилмоқда. Демак, икки мамлакат, икки қондош халқнинг дўстлик кўприги янада мустаҳкамланади. Эсимда, Президентимиз Тожикистон раҳбарига рамзий дарвоза макетини топшираётган чоғида, “бу дарвоза халқларимиз учун ҳеч қачон ёпилмасин” деб эзгу ният қилган эдилар. Мен тожик миллатига мансубман. Турмуш ўртоғим Ҳусан Халилов – ўзбек. Бир қизимизни Тожикистонга узатганмиз. Биздек оилалар Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам минг-минглаб учрайди. Демак, биз нафақат қўшни, балки қариндошлармиз. Яқинда Душанбе шаҳрида ёш мақомчиларимиз билан Тожикистон консерваторияси, институтларида тожик ёш мақомчилари иштирокида икки халқнинг мероси бўлмиш “Шашмақом” тароналарини биргаликда ижро этдик. Бизни, ўзбекистонлик санъаткорларни катта хурсандчилик билан кутиб олишди. Бўлажак ташрифлар, ижодий сафарлардан умидимиз катта, – дейди таниқли хонанда.

Хуллас, Ўзбекистон ва Тожикистон, ўзбек ва тожик халқларининг тақдири тарихидек муштаракдир. Икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси, амалий қадамлари шарофати ила нафақат икки давлат, балки минтақа эллари ҳам нурли келажак сари бирлашиб борадилар.

Шоқаҳҳор САЛИМОВ,
“Ўзбекистон – Тожикистон”
дўстлик жамияти аъзоси, журналист.
ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарихи ва тақдири муштарак халқлар