Маълумки, устоз Алихонтўра Соғунийнинг "Тарихи Муҳаммадий" китоби Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом ҳақида ўзбек тилида XX асрда ёзилган ягона асардир.

Таҳликали ва оғир шароитларга қарамай ёзилган ушбу битик ўзбек халқи томонидан ўн йиллардир севилиб ўқилиб келинмоқда. У қирғиз, тожик, уйғур ва турк тилларига ўгирилган. Ва ниҳоят кўп йиллар давомида қилинган ҳаракатлар натижасида китоб рус тилига ҳам таржима этилди ва куни кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрида босмадан чиқди. Бу вазифа кўп йиллар мобайнида ўзбек адабиёти намуналарини турк ўқувчисига етказиш ишида муваффақиятли фаолият юритиб келаётган "Илери Яйинлери" нашриёти томонидан амалга оширилди. Асарнинг улкан илмий билим ҳамда бой ижтимоий-сиёсий тажриба асосида ёзилганлиги ноширлар томонидан таъкидланиб, асосан, ҳар йил Туркияга келувчи миллионлаган русийзабон сайёҳлар оммасига тақдим этилажаги режалаштирилмоқда.

Кая Атаберк, журналист ва ёзувчи

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Тарихи Муҳаммадий" рус тилида нашр этилди