
Ҳар бир ривожланган мамлакат каби Ўзбекистон ҳам ўз тараққиётини таълимга асосланиб қурмоқда. Бу соҳада чуқур ислоҳотлар, катта-катта дастурлар амалга оширилмоқда. Бунда энг муҳим бўғин, ёшлар сиёсатининг пойдевори – бошланғич ва умумий таълимдир.
Юртимизда 37 мингдан зиёд болалар боғчаси, 10 мингдан ортиқ мактаб бор. Жойларда яна янгилари қурилмоқда. Лекин бу мақсаднинг бир қисми. Энг асосий масала – таълим сифати.
Шу боис педагог ва мутахассислар малакаси доимий ошириб борилмоқда. Жумладан, шу соҳадаги институт А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтига айлантирилди. Мавжуд мажмуа капитал таъмирланиб, иккита қўшимча бино қурилди, барчаси замонавий жиҳозланди. Тингловчилар ўрни ҳам, йўналишлар ҳам кўпайди. Энг муҳими, малака тизими мазмунан бойиди.
Институт бундан 90 йил олдин, 1934 йилда очилган. Шунга бағишлаб, бу ерда музей ташкил этилган. Унда жадид боболаримизнинг илмга эътибори, Абдулла Авлоний асос солган маориф тизими, ўша даврдаги дарсликлар ва саҳна асарлари, умумий таълимнинг ривожланиш босқичлари акс этган. Сунъий интеллект ёрдамида маърифатпарвар жадидлар қиёфаси гавдалантирилган. Шу ерда қарийб 88 минг китоб фондига эга кутубхона ҳам бор. Келинг яхшиси батафсил маълумотни мутахассисдан эшитсак
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/M9z2KIGF3Fw" title="Tarix va kelajakni bogʻlovchi maskan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, У.Тўхтаев ЎзА