Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси”да саноатнинг етакчи тармоқлари ва иқтисодиётни янада либераллаштириш, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга ошириш, тўқимачилик саноатини ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини икки бараварга, чарм-пойабзал ишлаб чиқаришни уч бараварга, қурилиш материалларини икки бараварга кўпайтириш, шу билан биргаликда ҳудудий иқтисодиётни 1,4 – 1,6 бараварга ошириш кўзда тутилган.

Буларнинг барчасига эса кичик саноат зоналаридаги мавжуд имкониятларни кенгайтириш, мамлакатда бизнес юритиш муҳитини янада яхшилаш, хорижий ва маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин.

“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков кичик саноат зоналаридаги мавжуд имкониятлар, маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган масалалар билан яқиндан танишиш мақсадида Наманган вилоятига хизмат сафари чоғида Наманган шаҳридаги Баркамол авлод маҳалласи ҳудудида барпо қилинган шу номдаги кичик саноат зонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Элдор Туляков тадбиркорлар билан учрашди ва улар томонидан кўтарилган масалалар билан атрофлича танишди. Шунингдек, кичик саноат зонасидаги корхоналар фаолияти, иш жараёни, шарт-шароитлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ҳам кўздан кечирилди. 

Тадбиркорлар билан суҳбат давомида марказ раҳбари маҳсулотларнинг замон талабларига жавоб бериши, юқори сифатли, энг муҳими, халқ учун ҳамёнбоп бўлиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Мастер класс” масъулияти чекланган жамияти, кўрпа-тўшак ишлаб чиқарувчи цехлар, қурилиши якунланаётган тикувчилик цехига ҳам борилди. Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича тавсиялар берилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Намангандаги кичик саноат зонасига борди