Тараққиёт кушандаси
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши томонидан “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар ташкил этилди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши томонидан “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар ташкил этилди.
Коррупция барча замонлар ва жамиятларда тараққиёт, ривожланиш учун энг асосий тўсиқлардан бири бўлиб келган. Яна бир муҳим жиҳати, ушбу иллат замон ва макон билан бир қаторда, миллат ва давлат танламаслиги билан хавфлидир. Бугунги кунда тадқиқотчилар томонидан кўплаб миллатлар, турли минтақаларга хос бўлган коррупция шакллари аниқланиб, тадқиқ этилган.
Сўнгги йилларда Президентимиз томонидан мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш, ушбу иллатнинг оқибатларини бартараф этиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни, соҳага доир кўплаб қарорларнинг имзоланиши юқоридаги фикримизнинг исботидир. Ушбу семинар ҳам айнан шу йўналишдаги қарорларнинг ижросини таъминлаш борасида қилинаётган амалий ишлардан биридир.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида алоҳида мақсадли гуруҳларнинг коррупцияга қарши курашиш механизми ва тизими ҳақида ҳуқуқий билими ва хабардорлигини ошириш, коррупция омилларини аниқлаш, коррупция хавф-хатарларини бошқариш ва уларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун даврий таълим бериш тизимини жорий этиш вазифаси юклатилган. Ушбу семинар айни мақсадда ташкил этилди.
Семинарда коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, унинг олдини олиш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида фикр алмашилди.
Берилган маълумотлар маҳалла фуқаролар йиғинларида коррупциянинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш, самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.