Очерк

Тириклик оламида ҳар бир нарсанинг асли бўлгани каби унинг рўёси ҳам йўқ эмас! Мана шу асллик эса қалб уммонида сақланувчи дур, яъни хулқ ва илм гавҳаридир. Ушбу икки жиҳатни ўзида жамлаб билган дарёдил кишилар ҳақида “Тақдир назар солган инсон...”, дейилади. Аслида бундай одамлар ўз тақдирига сергак нигоҳ ташлаб, умр уммонининг лойқаларида қалбини покиза сақлай билган ва саодат йўлини мустаҳкам белгилаб олганлардир. 

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети проректори, асл педагог Жамолиддин Назаровнинг тақдир йўлига кўз ташлар эканмиз, ана шу фикрлар онгимизда бехос гавдаланади... 

Тотувли” тортиқ этган истеъдод

...1974 йилнинг куз палласи. Тонгги изғирин баданни жунжиктиради. Нарпай туманининг “Тотувли” қишлоғида пахта йиғим-терими авж паллада. Бироқ теримчиларда алланечук ҳорғинлик сезилиб турибди... Кузнинг сўнгги ойи салкам ўртасига келиб қолганига қарамай қишлоқ одамлари далаларда чаноқлари кафтни ёргувчи оппоқ пахталарни - этаклардаги вазмин-вазмин ҳосилларни бошга кўтарганча тарози томон ошиқмоқда...

Узоқдан бир киши тез-тез қадам ташлаб, теримчилар томон кела бошлади. Янада яқинроқ келганида барча уни таниди – жамоа хўжалиги қурилиш бригадасининг уста дурадгори эди. Унинг юзидаги хушнудлик кўзга ташлангач, яхши бир сўз, хушхабарга маҳтал кишиларнинг қалби ҳам бирдан ёришиб кетди. 

Шу куни “Тотувли” қишлоғида дурадгор уста Тошқул Назаров ва оила бекаси Фазилат Назарова хонадонида бир қиз ва икки ўғилдан сўнг яна бир фарзанд дунёга келганди. Катталар йиғилиб, байрам дастурхони ташкил этилди. Гўдакка умр йўли гўзал бўлсин, дея Жамолиддин исмини қўйишди.

Болалик беғуборликлари замона зайлининг қийинчиликлари билан бирга кечган кишининг хотирасида ўша дамлар ўта аниқликда, теран гавдаланади. Зеро, машаққат ортидан келган роҳат бошқача тотли, озгина яхшиликлар ҳам қалбни жумбушга соладиган даражада бўлади. 

Жамолиддиннинг ҳам болалиги ана шундай кеча бошлади. У ақлини танибоқ колхознинг турли бинолари қурилишида тер тўкаётган отаси ва акаларига ёрдамга ошиқарди. Улғайиб, чайир йигит ёшига етганида эса падари бузрукворига кўмакчи бўлди. “Ота касбини давом эттирган одам кам бўлмайди”, дерди кўпинча уста Тошқул насиҳат қилиб болаларига. Аммо бунинг оғир меҳнат эканлиги ва машаққатини яхши билган ота фарзандлари олий таълим олишини истар ва шунга қаттиқ ҳаракат қиларди. Қолаверса, Жамолиддин мактабда ўқиб юрган кезлари анча зийрак ва фанларни аъло баҳоларда ўзлаштириб, доимо ота-онасига ўқитувчилари раҳматини олиб келарди. 

Дарҳақиқат, ўзбек уруғларидан бирининг номи бўлган “Тотувли”нинг луғавий маъноси “тортувли”, “тортиқ этилган” маъноларини ҳам билдиради. Келажакда катта бир даргоҳда раҳбар бўлган Жамолиддин ҳам, балки оиласи ва мўъжаз қишлоқ аҳли учун Тақдирнинг туҳфаси эди. Эҳтимол, ота-онанинг қаттиқ истаги, саъй-ҳаракати ва бандадаги иштиёқ сабаб Тақдир унинг умр йўлидаги қадамларини ана шундай шарафли томонга буриб юборди...

Катта ҳаётга йўл бошлаб берган кўза ва олма воқеаси

Ўтган асрнинг 90-йиллари... Санъат техникумига ўқишга кириш истагидаги бир гуруҳ ёшлар уч кундан буён натюрморт чизмоқда. 9-синфни тамомлаган Жамолиддиннинг ҳам рассомчиликка қўли анча келишиб қолган, отаси унинг хатти-ҳаракатларини наридан кузатиб турибди. Хона тўрида эса кўза ва олма... 

Ҳар куни икки-уч соатдан давом этган машғулот ниҳоят якунланиб, учинчи кунда натижалар эълон қилина бошланди. Натюрморт чизиш асносида атрофидагиларнинг ҳам асарларини кузатиб, ўзича ўқишга танланганини тахмин қилган Жамолиддиннинг юраги ҳаяжонга тўла. Кимдир уч, кимдир тўрт... “Менинг баҳойим унда беш”, дея ўйлади шу онда у. Ва ниҳоят “Жамолиддин Назаров” исми янгради. Баҳо эса қониқарсиз эди.

Ҳаммаси аввалдан аниқ. Ёшларга натюрморт чиздириш эса шунчаки томоша, аслида кимнинг ўқишга кириш-кирмаслиги олдиндан маълум бўлган. Ёшлигидан ноҳақликка муросасиз бўлган Жамолиддин имтиҳонлардан сўнг комиссияга эътирозларини билдирса-да, унга қулоқ солишмади. Ота ҳорғин кайфиятда ўғлининг бошини силаркан техникумдан чиқиб кета туриб: “Балки бунинг бошқа чораси бордир? Гаплашайми?” деди. Ҳам билиминг бўла туриб, ҳам истеъдодингни кўрсатишга интилиб... яна пора берсанг-а!

 – Йўқ! - деди йигитча эътироз билдираркан қатъий оҳангда. Шу-шу санъат ва рассомчиликка қаттиқ меҳр қўйган Ж.Назаров келгуси ҳаётини бошқа фан билан боғлади. Мана шу дақиқалар, мана шу кун унинг Тақдир йўли ўзга тарафга бурилган кун бўлиб қолди.

Педагогнинг асосий вазифаси...

Шу тариқа Ж.Назаров мактабни тамомлаб, 1993-1998 йилларда Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олди ва бир муддат ўзи таълим олган олийгоҳда педагог сифатида иш юритди. 1999 йилдан бошлаб эса унинг меҳнат фаолияти яна бир нуфузли олийгоҳ - Навоий давлат кончилик институти билан боғланди. Қатор йиллар ушбу муассасада лаборатория мудири, ассистент вазифасида ишлаган ёш педагог кейинчалик “Умумий физика” кафедраси ўқитувчиси, 2011-2017 йилларда кафедра мудири вазифаларида ҳам фаолият олиб борди.

– Ёшлик йилларимда устозим Аҳмад Бозоровнинг ўгитлари, менга қилган барча яхшиликлари қалбимга муҳрланган, – дейди Ж.Назаров. – Олий ўқув юртида ўқиб юрганимда Элибой Худойбердиев, Амрилло Музаффаров, илмий фаолият билан шуғулланганимда менга бу борада раҳбарлик қилган марҳум Абдулазиз Каримов ва яна кўплаб фидойи педагоглар ҳақидаги хотиралар ҳам кўз ўнгимда ҳамиша гавдаланади. Уларнинг бари мен учун қадрли кишилар. 

Ж.Назаров педагогнинг асосий вазифаси ёшлар маънавияти билан боғлиқ эканлигига қатъий ишонаркан, билим ва тарбия масаласида ҳамиша тарбияни устун қўяди. “Миллат тақдирини ҳамиша тарбияли одамлар белгилайди ва яхши томонга ўзгартира олади”, дейди у.

Айтиш мумкинки, қарийб 9 минг нафарга яқин талаба таҳсил олаётган университетда Ж.Назаров нафақат ёшларнинг бугунги хулқ-атвори масаласига, балки уларнинг келажак ҳаётига ҳам жавобгар. Кундалик вазифаси - ёшлар билан учрашиб, улар билан дилдан суҳбат қурар экан, қаҳрамонимиз ҳамиша яхши ҳаётнинг асоси нимада эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилади: “Эртанги кун бугун олинган пухта билимга боғлиқ. Шунинг учун ҳам бугун ўрганган илмни келажакка тикилган сармоя дейиш мумкин. Ёшларда жамият фаровонлиги, умуман яхши ҳаётнинг асоси пухта замонавий билим эканлигига қатъий ишонч ҳосил бўлиши лозим. Айни вақтда интернет замонида яшаяпмиз, бунда технология, чет тилларини чуқур билиш ҳамда маънавий тарбия ўта муҳим.

Бадиий адабиёт — тарбияда муҳим восита

Аниқ фан соҳасидаги ҳар бир яратиқ остида кучли креативлик турибди. Яъни аслида олиб қаралса дунё таниган кашфиётчи ва стартап эгалари бадиий адабиёт билан ошно, дейиш мумкин. 

– Ўқиган китобларим орасида энг таъсирланганим Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” романи саналади, – дейди Ж.Назаров китобхонлик масаласига тўхталаркан. – Ўқувчилик йилларим ушбу асарнинг мутолааси жараёнида кечган руҳий эврилишлар ҳамон қалбимнинг бир четида турибди. Мен ўша вақтда ҳар бир асар якуни яхшилик билан тугайди, деб ҳисоблаганман. Аммо мазкур роман кутилмаганда бошқача якунланган. Шунда англаганманки, ҳаёт ўзи мана шундай: инсон тақдирида юз бериши мумкин бўлган, руҳиятида содир бўладиган ҳолатлар бу романда ҳаққоний тасвирланган ва тўла-тўкис очиб берилган. 

Умуман олганда, бадиий адабиёт ҳаётга қарашларингизни тарбиялайдиган энг муҳим восита. Чеховнинг бу борада шундай ҳикматли сўзи бор: “Инсонда ҳамма нарса гўзал бўлиши керак”. Албатта, одамзод учун энг олий хушсуратлик бу фикрий гўзалликдир. Жаҳон адабиётидан Ҳемингуейнинг “Чол ва денгиз”, Толстойнинг “Анна Каренина” ва Чингиз Айтматовнинг барча асарларини катта таассурот билан мутолаа қулувчи қаҳрамонимиз бадиий адабиётни тарбиянинг муҳим воситаси, деб билади. 

Боқий яхшилик

Тақдир назари... Муқаддас битикларда қайд этилишича, Яратганнинг банда устига синов йўллашидан икки мақсади бор: шулардан бири қийинчиликлар олдида қандай йўл тутишига қараб унинг даражасини кўтариш - бу Тақдирнинг туҳфаси, назари... 

Албатта, бу фикрлар фидойи педагог ҳамда ёшлар таълим-тарбияси ва маънавиятида ҳамиша жонкуяр Жамолиддин Назаров ҳақидаги барча гаплар эмас. Ҳаётга қалб кўзи билан қарайдиган бундай инсонлар ҳақида узоқ гапириш мумкин. Сўзимиз якунида боқий Аллоҳнинг доимий назари қаҳрамонимизнинг умр йўлини ёритгувчи ҳикмат чироғи бўлишини тилаймиз...

 Озод Мустафоев,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тақдир назари