Мамлакатимизда Ўзбекистон Президенти сайлови қизғин давом этмоқда. Сайлов участкаларида овоз бераётган сайловчилар гавжумлиги, айниқса, ёшлар кўпчиликни ташкил этаётганини халқаро кузатувчилар ҳам эътироф этмоқда.

Кузатувчилар орасида, албатта, турли ёш ва касбдаги, шу жумладан, турли лавозимдаги шахсларни ҳам учратиш мумкин.

Тошкент шаҳридаги 362-сайлов участкасида ўз оила аъзолари билан овоз берган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг сайлов ҳақидаги фикрлари  билан қизиқдик.

- Сайлов участкасига кириб келарканман, бу ердаги гавжумлик, кўтаринки кайфият эътиборимни тортди, - деди Танзила Норбоева. – Бу аҳолининг сиёсий онги ошганини кўрсатади.  Ватанимиз келгуси тақдирини белгилаб олиш, яъни, овоз беришдек масъулиятли ишни сидқидилдан бажараётган юртдошларимизнинг бефарқ эмаслиги мени жуда хурсанд қилди. Бундай фаоллик нафақат пойтахтимизда, балки барча ҳудудларда ҳам шундай давом этмоқда. Буни сайлов жараёнларини тўғридан-тўғри эфирга бераётган оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб боряпмиз. Айтиб ўтиш керакки, Президент мамлакатимизда ички ва ташқи сиёсатни олиб бориш, халқимиз фаровонлигини таъминлашдек масъулиятли вазифаларни амалга оширувчи энг асосий ва муҳим  шахс. Бу вазифаларни тўлақонли олиб бориш, мамлакат барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш осон иш эмас. Шу жиҳатдан бугунги сайловнинг, муносиб номзодга овоз беришимизнинг аҳамияти жуда катта. Ишонаманки, сайлов қонунчилигимизда белгиланган қонуний тартибда бўлиб ўтади ва муносиб номзод унда ғалаба қилади.

Сенат раиси сайлов участкасида халқаро кузатувчилар билан ҳам мулоқот қилди. Улар сайлов очиқ-ошкора, юқори савияда ўтаётгани ҳақидаги фикрларини билдирди.

Норгул Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танзила Норбоева: Юртдошларимизнинг бефарқ эмаслиги мени хурсанд қилди