Танловнинг финал босқичи муросасиз ўтади
Қарши шаҳридаги Маънавият масканида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” республика танловининг Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.
– Танлов мамлакатимизнинг барча ҳудудларида илм-фан, санъат ва маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларда фаолият юритаётган ва юқори натижаларга эришаётган иқтидорли ёшларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими бошлиғи Лола Саодатова. – Танлов қуйи босқичида ғолиб бўлган 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган талаба, ёшлар вилоятда учта йўналишда баҳслашди.
[gallery-4833]
Якуний хулосаларга кўра, “Тасвирий ва амалий санъат” йўналишида Косон туманидаги 20-мактаб ўқитувчиси Холиса Абдуллаева, “Адабиёт ва публицистика” йўналишида Косон туманидаги 85-мактаб тарғиботчиси Жобир Исматуллаев, “Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишида Шаҳрисабз туманидаги 47-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Жасмина Шералиева 1-ўринни эгаллади. Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.
Танлов доирасида, шунингдек, “Беш ташаббус ўғлони” ва “Беш ташаббус маликаси” номинациялари ғолиблари ҳам аниқланди.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА