Танлов ғолиблари тақдирланди (+видео)
“Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори ижросига мувофиқ мактаблар ўртасида 3 босқичли Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ўтказиб келинмоқда.
Танлов 14-16 ёш оралиғидаги ўқувчилар ўртасида ўтказилиб, унда 6 882 та мактабнинг 34 410 нафар ўқувчиси иштирок этди.
Танловнинг якуний финал босқичи 14-17 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиб, унда 14 та ҳудуд жамоаларининг энг яхши 70 нафар ўқувчиси иштирок этди.
Республика босқичида жамоалар билими Буюк Британиянинг Cambridge Assessment English ташкилотининг имтиҳон тизими асосида баҳоланди.
Бунда, ўқувчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари халқаро сертификация асосида синовдан ўтказилди.
Барча ўқувчиларга синов натижалари бўйича халқаро сертификатлар тақдим этилди.
Финал босқичида ғолиб бўлган мактаб – 500 миллион сўм,
2-ўрин соҳиби – 400 миллион сўм, 3-ўрин учун – 300 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланишди.
Бундан ташқари, мазкур танловнинг Республика босқичи барча иштирокчилари (70 нафар) ва уларнинг устозлари
(14 нафар), жами 84 нафар ўқувчи ва педагогларни хорижга тил кўникмаларини ривожлантириш учун таълим саёҳатига юбориш режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг 1-босқичида Республика бўйича жами 6885 та мактаб иштирок этган бўлиб, жами ўқувчилар сони 34375 тани ташкил этди. Ўқувчиларнинг 32505 нафари инглиз тилидан, 1015 нафари немис, 905 нафари француз тилидан иштирок этишди.
Бугун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Республика босқичида якуний натижаларга кўра:
Наманган вилояти, Наманган шаҳри 7-сон мактаби умумий 180 баллдан 174 балл тўплаб 1-ўринни;
Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани 145-сон мактаби умумий 180 баллдан 173,2 балл тўплаб 2-ўринни;
Бухоро вилояти, Бухоро тумани 1-сон мактаби умумий 180 баллдан 173,0 балл тўплаб 3-ўринни эгаллади.
Тил кўникмалари номинациялари ғолиблари:
1. “Тhe best listener”: Олмалиқ 5-мактаб ўқувчиси Эсфир Никонорова;
2. “The best reader”: Бухоро тумани 1-ИДУМ ўқувчиси Самира Нажмиддинова;
3. “The best writer”: Бухоро тумани 1-ИДУМ ўқувчиси Шахриёр Сулаймонов
4. “The best speaker”: Самарқанд тумани 10-мактаб ўқувчиси Аминахон Курбонова.
“Best of the best” номинацияси бўйича Яшнобод тумани 145-мактаб ўқувчиси Моҳинур Рахимова ва Бухоро тумани 1-ИДУМ ўқувчиси Ясмина Муҳиддиновалар мутлақ ғолиблар деб топилди.
Батафсил:
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/43JNscMSs6Y" title="Танлов ғолиблари тақдирланди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, Д. Якубов ЎзА