Таниқли адиб Собир Ўнар вафот этди
Таъзия
Адабиёт мухлислари таниқли ёзувчи Собир Ўнарни камтар, жўмард, ҳоксор ижодкор, миллий руҳ билан йўғрилган асарлар муаллифи сифатида қадрлар эдилар.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли адиб Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди.
Собир Ўнар 1964 йил 25 февралда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Қувкалла қишлоғида туғилган эди.
1986 йилда Тошкент Давлат университетининг (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган.
Собир Ўнарнинг илк ҳикояси — «Кунсулувнинг хатлари» эди. Шундан сўнг ёзувчининг «Орзуга тўла қишлоқ», «Овлоқ адирлар бағрида», «Чашма», «Кунсулувнинг сирли хатлари» ҳикоялар тўпламлари нашр этилган.
Собир Ўнар қорақалпоқ адиби Х.Тожимуродовнинг «Ов ҳангомалари» ҳамда турк ёзувчиси Бакир Юлдузнинг «Карбало фожиаси» қиссасини ўзбек тилига таржима қилган эди.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоаси адибнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.
ЎзА