Таълимдаги замонавий трендлар – директорлар нигоҳида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Маъмун университети Урганч кампусида Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Маъмун университети, Британия Кенгаши, “Silk Road Research Academy” ҳамкорлигида “Таълимдаги замонавий трендлар – директорлар нигоҳида” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги 150 та умумтаълим мактаби директори иштирок этди.
Даставвал иштирокчилар Маъмун университети Урганч кампусида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Тадбирнинг очилишида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров иштирок этиб, Маъмун университети ҳамда бошқарма ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади.
[gallery-15502]
Семинар-тренинг давомида малакали тренерлар томонидан “Яхлит мактаб” муҳитини шакллантириш ва бу жараёндаги конструктив ҳамкорлик, “Лидерлик сифатларини ривожлантириш”, “Мактабларда жамоанинг профессионал ривожланиш (CПД) фаолиятини режалаштириш”, “Бошқарув қарорларини қабул қилиш”, “Aқлнинг заҳарланиши (ифлосланиши) ва унинг ёш авлод онгига салбий таъсири: давлат ғояси ва таълим учун катта глобал хавф. Ўқитувчи ва ота-оналар нимани кўздан қочиради” каби мавзуларда ўқув ҳамда амалий машғулотлар олиб борилди.
Якунида барча иштирокчиларга ҳамкор ташкилотлар томонидан сертификат топширилди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА