Наманганда вилоят ҳокимлиги томонидан умумтаълим тизимидаги жараёнлар, сифат ва самарадорлик, ёшлар келажаги билан боғлиқ масалаларга бағишланган тадбир ўтказилди.

Шаҳар ва туманлар билан видеоселектор тарзида ташкил этилган йиғилишда вилоят бошқармалари ва соҳага дахлдор тизимлар раҳбарлари, халқ таълими бўлими мутасаддилари, умумтаълим мактаблари ва мактабдан ташқари муассасалар масъуллари иштирок этди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Президентимиз томонидан ёш авлод ҳаёти ва камолини кўзлаб соҳага қаратилаётган эътибор, кўрсатилаётган ғамхўрликлар, қулай имкониятларни вилоятда амалга оширилаётган ишлар мисолида тушунтирди. Биргина, халқ таълими тизимида ўтган қисқа давр ичида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, хусусан барпо этилаётган, капитал реконструкция қилиниб, замонавий қиёфага келтирилаётган маърифат масканлари, уларнинг тараққиёт асри талабларига хос ва мос тарзда жиҳозлар билан таъминланаётганлигини таъкидлади.  

[gallery-9743]

Йиғилишда умумтаълим тизимини давлатимиз раҳбари, ҳукуматимиз талаб қилаётган даражага олиб чиқиш, бу борадаги муҳим жиҳатлар, ўқувчиларни билим, маънавият, тафаккур билан ёрқин келажак сари дадил одимлашга ундаш, бунинг учун фарзандларимиз ҳамда ўқитувчи-мураббийлар, устоз-муаллимларни қўллаб-қувватлаш, уларга яратиб берилаётган қулайликларни янада кенгайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

– Таълимни тарбиядан, тарбияни таълимдан айро тасаввур қилиб бўлмайди, – дейди вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов. – Қолаверса, “Таълим ва тарбияда танаффус бўлмайди”, деган ўринли иборани кўп ва хўб эшитганмиз. Шундай экан, биз фарзандларимизнинг эртанги кунига бефарқ қарамаслигимиз керак.  

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда ўқувчиларга мактаб фанларини чуқур ўргатиш, дарс жараёнларини унумли ташкил этишдан тортиб ўқувчи-ёшларнинг тарбияси, одоб-ахлоқи, қизиқиш ва интилишлари, бу жараёнда “Оила – маҳалла – мактаб” концепциясининг амалий ижроси, ёш авлод камоли борасида барча бирдек дахлдор бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Оқилхон Дадабоев,  

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълимда танаффус бўлмайди