Таълимда Сингапур тажрибаси оммалаштирилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғига асосан Сингапурнинг “Marshall Cavendish education” ташкилоти билан ҳамкорликда мактаб бошқарув тизимини яхшилаш, математика ва табиий фанлар (сайнс-Science) бўйича илғор хорижий тажрибаларни умумий ўрта таълим муассасаларига кенг татбиқ этиш мақсадида жорий йилнинг 8-12 июль кунлари республика миқёсида семинар-тренинглар ташкил этилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган семинар-тренингларда тайёрланган тренер, мастер-тренер ва тренер-координаторлар ёрдамида жорий йилнинг август ойида ҳудудларда тегишли раҳбар ва педагог ходимларни “каскад” усулида ўқитишни ташкил этиш режалаштирилган.
Шунга мувофиқ Қашқадарё вилоятида ҳам мазкур тренинглар бошланди.
[gallery-18618]
Қашқадарё педагогик маҳорат марказида туман(шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари, мактаб директорлари, математика ва табиий фанлар (физика, кимё, биология) ўқитувчиларини “каскад” усулида ўқитиш йўлга қўйилди.
Жорий йилнинг 19-24-август кунлари мастер-тренер, тренер-координатор ҳамда ментор-ўқитувчилар ёрдамида ҳар бир умумтаълим мактабидан танлаб олинадиган 1 нафардан етакчи ўқитувчилар учун туман (шаҳарлар)даги таянч мактабларда, 26-31-август кунлари барча етакчи ўқитувчилар томонидан ўз мактабларидаги математика ва табиий фанлар (физика, кимё, биология) ўқитувчилари учун тренинглар ташкил этилади.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),
ЎзА мухбирлари