Бугунги кунда юртимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш, педагоглар мақомини янада ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 15 май куни мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам бу борада бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Педагоглар, фан ва таълим соҳаси вакиллари билан ўтказилган бу галги учрашув бошқаларидан мутлақо фарқ қилди. Боиси, гап келажак авлодни илмли, маърифатли қилиб тарбиялаш, таълимни халқаро андозаларга мос ҳолда ташкил этиш каби долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган масалалар ҳақида эди.

– Дунёда исбот талаб қилмайдиган бир ҳақиқат бор: ҳар қандай мамлакат тараққиёти соғлом ва билимли авлодга боғлиқ, – деди, Президентимиз ўз сўзида. 

Чиндан ҳам, бугун миллат келажаги бўлган фарзандларимизнинг таълим олиши учун қанчалик кўп шароитларни яратсак, йиллар ўтиб у ўз мевасини бериши муқаррар.

Кейинги йилларда Президентимиз томонидан ижтимоий соҳани ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатнинг ресурс ва имкониятларидан мана шу соҳага ҳам йўналтирилмоқда.

Мисол учун, охирги 7 йилда мактабгача ва мактаб таълими учун маблағ 7 карра оширилган. Бу йил 60 триллион сўм ажратилган. Мактабларда 1 миллионга яқин, боғчаларда эса 1,5 миллионта янги ўрни яратилди.

Малака, тил билиш, янги баҳолаш тизими, фан олимпиадалари каби мезонлар асосида ўқитувчиларга 10 дан ортиқ устама жорий қилинди. Бундан самарали фойдаланган 60 минг ўқитувчи ҳозирда 8-12 миллион сўм маош оляпти.

Таълим дастурлари энг илғор мамлакатлар тажрибасига мослаштирилмоқда, дарсликлар янгиланяпти, мактабларга замонавий жиҳозлар олиб бериляпти.

Бундай имкониятларни яқин ўтмишда тасаввур қилганмидик?!

Президентимизнинг кенг кўламдаги ислоҳотларининг туб негизи илм-фан ва таълимга боғланаётганини кўриб, барчамиз мамнун бўлаётганимиз рост.

Масалан, Навоий вилоятида таълим соҳасидаги имкониятларни олсак, янги ва замонавий мактаблар қурилаётгани, энг эътиборлиси, мактаб қурилишида тадбиркорларимизнинг ўзлари ташаббускор бўлаётгани ҳар биримизга чексиз ифтихор бағишлайди. Бу миллат таълим-тарбияси бугун умумҳаракатга айланиб бораётганидан далолатдир.

Президентимизнинг йиғилишда яна бир муҳим масалага эътибор қаратганлиги депутат сифатида мени ҳам мамнун қилди.

Бугун болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш ҳаммани ўйлантираётган муаммо. Биз ота-оналар билан суҳбатлашганимизда “Болалар кўпроқ гаджетларга муккасидан кетяпти”, деган эътирозларни эшитмоқдамиз.

Болаларимиз ўзлари тушуниб-тушунмасдан кўпроқ хориж контентларининг томошабинига айланяпти, баъзи ҳолларда уларни ўзларига “қаҳрамон” қилиб оляпти. 

Энди Президент қарорига мувофиқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинади. У маҳаллий ижодкорларга миллий контентлар яратиш бўйича буюртма беради, соҳада кадр тайёрлашни ташкил қилади.

Ишонамизки, миллий контентлар яратилгач, ёшларимиз миллий қадриятларимиз руҳида камол топади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди дастурида ҳам жамиятни ўзга маданиятлар эмас, ўз урф-одат, анъана ва қадриятларимизга асосланиб ривожлантириш устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган.

Бир сўз билан айтганда, ҳаёт-мамот масаласи бўлмиш таълим ва тарбия соҳаси учун ҳаммамиз ўзимизни масъул деб билишимиз шарт. Шундагина, Президентимиз орзу қилаётган улуғ миллат фарзандларини камолга етказамиз.

Акром Муқимов, 

халқ депутатлари Навоий вилояти 

Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим ва тарбия миллат келажагининг икки устунидир