“Таълим ва ишлаб чиқариш” кўргазмаси (+видео)
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёт мактабида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ташаббуси билан “Таълим ва ишлаб чиқариш” номли кўргазма ўтказилди.
Уч кун давом этган мазкур кўргазма олий таълим муассасалари, профессионал таълим масканлари, ўқув марказлари, консалтинг хизматлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ва касбга йўналтиришга қаратилди.


– Кўргазмада республикамиздаги 22 та олий таълим муассасаси, бешта ўқув маркази, олтита консалтинг хизмати, еттита техникум ва коллеж жамоалари иштирок этди, – дейди вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Раҳматилла Мирзаев. – Вилоятимиздаги умумтаълим мактабларидан 20 минг нафардан зиёд ўқувчи иштирок этган жараёнларда битирувчилар олий таълим муассасалари фаолияти ва уларда тайёрланадиган мутахассисликлар бўйича батафсил маълумотга эга бўлди.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/YjmHknuX-fg" title="“Taʼlim va ishlab chiqarish” koʻrgazmasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири