Бир-бирига яқин стратегик шериклар саналган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари барча йўналишларда бўлгани каби таълим соҳасида ҳам жадал ривожланиб бормоқда.

Ҳар икки давлат раҳбарларининг ўзаро учрашувларида эришилган келишувларига кўра, Наманган давлат университетида бошланган Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари ректорларининг ҳудудлараро анжумани бунинг ёрқин намунасидир. Икки мамлакат ўртасидаги таълим, фан, инновациялар соҳасидаги стратегик алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ушбу йирик анжуманда Ўзбекистон ва Россия Президентлари администрациялари вакиллари, тегишли вазирликлар ҳамда юзга яқин олий таълим, илмий муассасаларнинг етук мутахассислари, етакчи олийгоҳлар ректорлари иштирок этмоқда. 

Унинг очилишида Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги бошқарма раҳбари Игор Маслов, Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳруҳ Далиев, Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазирининг ўринбосари Константин Могилевский ҳамда бошқалар Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қўшма таълим дастурларини ривожлантириш, муҳандислик мактабларини ташкил этиш, педагогик ва муҳандислик кадрларни тайёрлаш соҳасида янгича ёндашувларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган Россия олийгоҳларининг филиалларида ўн мингга яқин талабалар таҳсил олиб, уларда мингга яқин ўзбек ва россиялик профессор-ўқитувчилар биргаликда ишламоқда. Яқин кунларда Тошкентда Николай Эрнестович Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали иш бошлаши режалаштирилган бўлиб, у мазкур нуфузли олийгоҳнинг хориждаги илк филиалига айланади. 

– Россия Федерацияси билан 2018 йил октябрь ойида Тошкентда янги сифатда бошланган таълим соҳасидаги ҳамкорлик охирги етти йилда жадаллик билан ривожланди. Икки томонлама ўтказилган ҳудудлараро ректорлар анжумани Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари ўртасидаги қўшма факультетлар, қўшма таълим дастурлари каби амалий лойиҳалар ижросига хизмат қилмоқда, – дейди Наманган давлат университети ректори, тарих фанлари доктори, профессор Абдуғаффор Қирғизбоев. – Анжуманнинг айнан бизнинг олийгоҳда ташкил этилиши ҳам бежиз эмас. Боиси, университетимизда мамлакатимиз иқтисодиётини равнақ топтириш, илмий янгиликларни жорий этиш борасида Россия олийгоҳлари билан самарали ҳамкорлик ўрнатилган. Анжуман жараёнида имзоланадиган тўртта шартномага кўра, эндиликда физика-математика, кимё ва бошқа аниқ фанлар бўйича қўшма таълим дастурлари жорий этилади. Анжуман доирасида, ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг фан ва таълим бўйича қуйи комиссия йиғилиши, “U2U” шаклдаги икки томонлама учрашув ва муҳокамалар, педагогик кадрлар тайёрлаш, ўрта махсус таълим тизими ва илғор муҳандислик мактабларини ташкил этиш бўйича давра суҳбатлари, тил ва маданиятнинг таълим ва жамиятдаги ролига бағишланган муҳокамалар каби қатор муҳим тадбирлар бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, айни пайтда олий таълим тизимида академик мобиллик, битирувчиларни ишга жойлаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда амалий тадқиқотларни кучайтириш, “WorldSkills” стандартлари асосида касбий таълимни жорий этиш фаоллашмоқда. 

Хуллас, Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари ректорларининг ҳудудлараро анжумани икки давлат ўртасидаги таълим ва фан соҳасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши, янги қўшма ташаббусларга пойдевор бўлиши кутилмоқда. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим ва фан: янги ташаббусларга мустаҳкам пойдевор