Тез ўзгариб бораётган дунёда ўқитувчи ҳар бир талаба эҳтиёжига жавоб берадиган сифатли таълим бериши учун ўз малакаси, билимини доимий равишда ошириб бориши сув ва ҳаводек зарур.

Бугун бошланган, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Британия Кенгаши ва Норвич тил таълими институти ҳамкорлигида ташкил қилинган икки кунлик тренинг курси айни мақсадга йўналтирилган. Жараёнга 61 янги мактаб жалб қилинган.

Машғулот доирасида узлуксиз касбий ривожланиш (УКР) концепцияси ҳақида умумий тушунчани шакллантириш, ўқитувчилар орасида касбий маҳоратни такомиллаштиришга нисбатан масъулият ҳиссини кучайтириш, ўқиб-ўрганишни қўллаб-қувватлаш ва мактаб ўқитувчилари орасида узлуксиз таълим олиш муҳитини шакллантириш йўллари муҳокама қилинди.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистондаги халқ таълими муассасаларида УКР портфолиоси ҳамда соҳада барқарор ва узлуксиз таълим олиш, ўз устида ишлаш маданиятини шакллантиришга қаратилган Узлуксиз касбий ривожланиш бўйича илғор амалиёт қўлланмаси синовдан ўтказилади.
Жорий йил май ойида 20 та мактаб иштирок этган биринчи босқич натижаси таҳлил қилинди. Амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва ишлаб чиқилган илғор амалиётни мамлакат миқёсида қўллаш ва кенг ёйишга ёндашув келишиб олинди. Сентябрь ойида ташаббусга 100 дан ортиқ мактаб қўшилди.

Британия Кенгашининг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Денис Уоддингхэм жаҳон андозаси даражасида таълим бериш учун зарур кўникма ва малака ҳосил қилиш имконини тақдим этиш орқали ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

Мазкур тузилма Маданий алоқалар ва таълим олиш имконияти соҳасидаги халқаро ташкилот саналади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/hFJoPV6tAcw" title="Taʼlim rivoji yoʻlidagi xalqaro hamkorlik" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим ривожи йўлидаги халқаро ҳамкорлик (+видео)