Фарғона вилоятидаги профессионал таълим муассасалари учун “Таълим муассасамизни боғга айлантирамиз” шиори остида кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди.

Фурқат тумани касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтган мазкур тадбир “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Унда вилоятдаги профессионал таълим муассасаларининг директорлари, ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосарлари қатнашди.  

Семинар аввалида касб-ҳунар мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган турли буюм ва маҳсулотлар кўргазмаси намойиш қилинди. Тадбир қатнашчилари ушбу кўргазма билан танишди. Айниқса, турли қийқимлар, чиқинди материаллардан ясалган ўйинчоқ ва буюмлар кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди.  

Кўргазмали семинарни вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Тўйчибой Бойматов “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг мазмун-моҳияти, кузги мавсумда кўчат ва ниҳоллар экишни тўғри режалаштириш, уларнинг парвариши, мутахассислар билан ҳамжиҳатликда ишлаш хусусида сўз юритди.  

– Мазкур лойиҳа эзгу мақсадларга йўналтирилган. Зеро, она табиатни асраш, юртимизни яшилликка буркаш, ёш авлодга экологик тарбия бериш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Бу ишда ёши улуғлар, зиёлилар ўрнак кўрсатиши керак, – деди Т.Бойматов. – Касб-ҳунар мактаблари, техникумларда бўш турган майдонларни мўъжаз боғларга айлантириш, гулзорлар ташкил қилиш долзарб вазифа саналади. Бунда ҳар бир ниҳолни экишда узоқни кўзлаб иш қилиш керак.  

Шундан сўнг барча қатнашчилар, касб-ҳунар мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари ажратилган майдонларга кўчатлар, гул ниҳолларини ўтқазди.  

– Ҳозирги даврда табиатга муносабатни ўзгартиришимиз, экологик маданиятни юксалтириш муҳим ишга айланмоқда. “Яшил макон” лойиҳаси бу борада катта аҳамиятга эга, – дейди Марғилон шаҳар 1-сонли касб-ҳунар мактаби директорининг ўринбосари Муножотхон Абдуқодирова. – Яна бир жиҳатга эътибор қаратишимиз керак: ниҳол ва кўчатларни экиб қўйиш билан иш битмайди, уларни вақтида суғориш, парваришлаш зарур. Бугунги семинарда ҳар бир таълим муассасасида 500 тупдан кўчат экишга келишиб олдик. “Бирники мингга, мингники туманга” деган мақол бор, агар ҳар биримиз ўз уйимиз, кўчамиз, ишхонамизга бир-икки донадан гул ёки ниҳол эксак ҳам, юртимиз нақадар гўзал, чиройли бўлиб кетади.    

Семинар қатнашчилари павлония, арча, қайрағоч, тол каби манзарали дарахт кўчатларини, турфа хил гул ниҳолларини ўтқазди. Уларнинг меҳр ва бирдамлик билан кўчат экиши, эзгу ниятли ташаббусига касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ҳам қўшилди.  

– Касб-ҳунар мактабимиз янада чиройли бўлиб кетди. Бунга биз ҳам ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз. Юртимиз табиати қанчалик бой бўлса, экологик ҳолат ҳам яхшиланади. Гул-у райҳонлар, манзарали ва мевали дарахтлар кишига хуш кайфият ҳам бағишлайди, – дейди Фурқат туман касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Рухшонахон Камолиддинова.  

М.Сулаймонов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Таълим муассасамизни боғга айлантирамиз”