2026 йилдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, мактаб, боғча каби объектларнинг қурилиш, таъмирлаш, лойиҳалаштириш ишлари республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ўтказилмоқда.

2026 йилги Давлат бюджети лойиҳаси муҳокамаларида депутат Дилноза Азизова ушбу тартибнинг жорий этилиши қай даражада самара беради, шаффофлик, очиқликни таъминлаш бўйича қандай чоралар кўрилиши бўйича саволни ўртага ташлади.  

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари бунга жавобан қуйидагиларни таъкидлади:  

— Таълим муассасаларининг қурилиш, таъмирлаш ишлари амалда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан марказлашган ҳолда тартибга солинаётган эди. Эндиликда ушбу масалалар маҳаллий бюджетларга ўтказилиши маҳаллий бюджетлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг имкониятларини кенгайтиради. Қурилишда сифат, ҳокимиятларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилади. Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш жараёнлари, лойиҳа ва пудрат ташкилотларини аниқлаш тўлиқ рақамлаштирилади. “Шаффоф қурилиш” платформаси орқали инсон омилисиз амалга оширилади ва очиқлик, шаффофлик таъминланади.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим муассасаларининг қурилиши ва таъмирланиши республикадан яна маҳаллий бюджетларга ўтказилмоқда