Таълим муассасаларини аккредитациядан ўтказиш тартиби такомиллаштирилмоқда (+видео)
Хабарингиз бор, таълим хизматлари сифати баҳосининг ошкоралиги ва самарадорлигини ошириш, меъёрлар, дастурлар ва талабларга мувофиқликни баҳолаш мақсадида ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизими жорий этилган.
2025 йил ноябридан бошлаб давлат намунасидаги ҳужжатларни берувчи барча давлат ва нодавлат таълим муассасалари меъёрлар, дастурлар ва талабларга мувофиқликни баҳолаш мақсадида — комплекс давлат аккредитациясидан ва янги таълим дастурлари учун ва режадан ташқари баҳолаш зарурати туғилганда — махсус давлат аккредитациясидан ўтказилиши шарт қилиб белгиланди.
Бугунги лавҳамизда аккредитация органи сифатида белгиланган Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги эксперти иштирокида аккредитациядан ўтказиш турлари ва тартиби ҳақида батафсил маълумот берамиз.
Батафсил:
<iframe width="640" height="350" src="https://www.youtube.com/embed/uO7BiZvqbsE" title="Ta’lim muassasalarini akkreditatsiyadan o‘tkazish tartibi takomillashtirilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА