Россия таълим академиясининг таълимни ривожлантириш стратегиялари институти билан А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишув битими имзоланган эди.

Ана шу келишув асосида ҳамкорлик йўналишларини белгилаш мақсадида онлайн мулоқот ўтказилди.  

Учрашувда Россия таълим академиясининг таълимни ривожлантириш стратегиялари институти директори Татяна Суханова ва институтнинг тажрибали профессор ходимлари ҳамда А.Авлоний илмий-тадқиқот институтнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Ф.Каримов, ҳудудий марказлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари А.Баҳрамов ва мактаб, мактабдан ташқари муаммоларни илмий ўрганиш бўлими, магистратура, докторантура кафедраси, халқаро бўлим масъуллари иштирок этди.

Учрашув давомида таълимни ривожлантириш стратегиялари институтида олиб борилаётган илмий-тадқиқот йўналишлари, Россия мактаб директорлари ва ўқитувчиларининг малакасини ошириш борасидаги ишлар, академияда ташкил этилган «Ёш олимлар мактаби» фаолияти, яқин келажакда режалаштирилган илмий-амалий тадбирлар, институтда йўлга қўйилган аспирантура ва докторантура курслари, PISA, PIRLS, TIMSS халқаро баҳолаш дастурлари ҳақида маълумот берилди. Россиялик мутахассислар кўплаб йўналишлар бўйича А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти билан яқиндан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

Учрашув якунида келишилган ҳамкорлик йўналишлари доирасида амалга ошириладиган ишлар бўйича «Йўл харита»сини тузиш, руссийзабон умумтаълим мактаб директорлари ва ўқитувчилари учун «Узлуксиз касбий таълим» платформасида видеокурсларни яратишга келишилди. Шунингдек, институт ходим ва докторантларига Таълимни ривожлантириш стратегиялари институтига малака ошириш ва тадқиқот ишларини олиб боришлари учун стажировка дастурларини ишлаб чиқиш, 2022 йилдан бошлаб ўтказиладиган халқаро баҳолаш дастурлари натижаларини таҳлил қилиш ва улардан зарур хулосалар олиш бўйича биргаликда изланиш ва тадқиқотлар олиб бориш каби келишувларга эришилди.

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш борасидаги халқаро ҳамкорлик, тажриба алмашиш, янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш ишлари давом этмоқда.

Б.Мелиқулова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим: келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди