Талабгор жамоалар синовдан ўтмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг вилоят босқичи ўтказилмоқда.
Беллашув “Турон” халқаро университети мезбонлигида ташкил этилди. Уни вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Бозоров очиб бериб, иштирокчиларга омад тилади ҳамда юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди.
Танлов жараёнида жамоаларнинг луғат бойлиги, грамматика ва ўқиб тушуниш кўникмалари синовдан ўтказилмоқда. Иштирокчилар 36 та тест саволи ва ёзма ишни 2 соат давомида бажариши белгиланган.
[gallery-29173]
Вилоят босқичи якунига кўра, энг юқори балл тўплаган мактаб ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олади. Шунингдек, 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган жамоаларга мос равишда 250, 200 ва 150 миллион сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини топширилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА