Талабалар учун яна бир қулайлик
Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университетида талабалар тураржойи фойдаланишга топширилди.
Тадбирда ЖДПУ ректори, профессор Шавкат Шарипов сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар олий таълимда ҳам ўзининг ёрқин самараларини бераётгани, ёшларни қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар яратилаётгани, бугун ёшларимизга берилаётган ва яратилаётган имкониятлар, мана шундай талабалар тураржойларининг фойдаланишга топширилиши университет талабалари ва жамоаси учун ҳақиқий байрам бўлганини таъкидлади.
[gallery-20462]
Энди университет тасарруфидаги талабалар тураржойлари сони 4 тага етди. Янги бино 7 қаватдан иборат бўлиб, ётоқхонада талабалар учун барча қулайлик яратилган.
Замонавий лойиҳа асосида қад ростлаган талабалар тураржойида талабаларнинг овқатланиши учун замонавий ошхона, дарсликлар, бадиий ва илмий, маърифий адабиётлар мавжуд маънавият хонаси, заковатчилар хонаси, талабаларнинг ахборот -коммуникация технологиялари бўйича билим ва малакаларини ошириши учун энг замонавий турдаги компьютер жамламалари билан жиҳозланган хона, шунингдек, кир ювиш ва ювиниш хоналари ҳам мавжуд.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари