Талабалар учун яна бир қулайлик!
Энди талабалар билан тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳам Э-ижара интерактив хизматида ҳисобга қўйиш мумкин.
Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Ижарага берувчи ijara.soliq.uz сайтига кириб "Ижарага олувчи тўғрисида маълумот" ойнасига ижарага олувчи талабанинг ЖШШИРни киритганда талабага оид маълумотлар (Ф.И.О, таълим олаётган ўқув юрти, факултети, таълим шакли ва босқичи, шунингдек доимий рўйхатга олинган манзили) автоматик шаклланади.
Талабалар билан тузилган ижара шартномалари ҳисобга қўйилганда ушбу маълумотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги базасида шаклланади. Бу эса ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришда олий ўқув юртларига қулайлик яратади.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА