Талабалар ҳарбий қисм фаолияти билан танишди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети масъуллари ҳамда Ёшлар иттифоқи етакчилари томонидан талаба-ёшларда ватанпарварлик ҳамда юртга садоқат ҳиссини янада ошириш мақсадида Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмга саёҳат уюштирилди.
Биринчи курс талабалари иштирокида ташкил этилган ушбу саёҳатда ҳарбий қисмнинг малакали мутахассислари томонидан талабаларга ҳарбий қурол-яроғ ва қисмдаги мавжуд самолёт, вертолётлар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.
Саёҳат якунида эса талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, ҳарбий қисм базасидаги мавжуд жиҳоз ва воситаларнинг ишлаш тартиби ҳамда имкониятлари билан бевосита танишди.




Гулноза Бобоева, ЎзА