Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 февраль куни ёшлар билан мулоқотида ҳам эртамиз эгаларининг маънавий тарбияси ва мафкуравий иммунитетини кучайтириш, уларни ёт ғоялардан асраш ҳар биримизнинг вазифамизга айланиши шартлиги яна бир бор таъкидланди.

Ёш авлодда миллий руҳиятни шакллантириш, қадриятларимизга ҳурмат туйғусини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида “Талабалар баҳори фестивали” номли маънавий-маърифий байрам тадбири ўтказилди.  

Фестиваль доирасида “Беш ташаббус сайли”, “Варрак шоу”, кафедралар ўртасида “Баҳорий таомлар дастурхонлари” танлови, “Ош мусобақаси” ташкил этилди. Шунингдек, китоблар, ҳунармандчилик буюмлари савдо ярмаркаси, миллий либослар, турли миллат халқ ҳунармандлиги маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

“Ректор кубоги” спорт мусобақалари доирасида талаба-йигитлар ва қизлар ўртасида волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка, армрестлинг мусобақалари ўтказилди.  

Шундан сўнг “Талабалар баҳори фестивали”нинг бадиий қисми тантаналари бошланди. Ёшлар ижросида  Ўзбекистонимизни тараннум этувчи мусиқий дастур намойиш этилди.  

Миллий либослар намойиши, талабалар ижросида жадидлар тилидан миллий қадриятларимиз ҳақидаги саҳна кўриниши, факультетларнинг белгиланган вилоятлар кесимидаги чиқишлари намойиш қилинди. “Зиё-зукко” нодавлат таълим муассасаси ўқувчилари, миллий маданий марказлар ҳамда меҳмон санъаткорларнинг чиқишлари кечага янада файз улашди.

Тадбир давомида “Талабалар баҳори фестивали” доирасидаги танлов ва мусобақалар ғолиблари ҳамда ҳар томонлама фаол бўлган талабалар тақдирланди.

Шу куни академияда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.  

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида 13 февраль куни олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Мазкур йиғилишда жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида аҳамият берилиб, спорт соғлом халқ, соғлом авлоднинг таянч устуни экани таъкидланган.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ҳам талаба-ёшлар ҳамда ходимларнинг спортга эътиборини янада ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга алоҳида аҳамият қаратиляпти.  

Хусусан, спортнинг мини футбол, стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол турлари бўйича “Ректор кубоги”, “Декан кубоги” баҳслари, “Беш ташаббус олимпиадаси”, мини футбол бўйича “Талабалар лигаси” чемпионати ўтказилмоқда.

Ҳафтанинг ҳар шанба куни академия раҳбарияти бошчилигида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ҳамда талабалар иштирокида эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этиляпти.

Бу каби тадбирлар академияда соғлом муҳитни шакллантириб, талабалар орасида спортни янада оммалаштиришга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўтказилаётган “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остидаги “Талабалар баҳори фестивали”да бир қатор нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Ўзбекистон волейбол федерацияси, Ўзбекистон давлат хореография академияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, “Cyber-BRO” компанияси ҳамда “GITA” дастурчилар академияси МЧЖ билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумда ҳамкор ташкилотлар ўртасидаги илмий-тадқиқот ва ўқув жараёнларига малакали спортчи-тренерларни жалб қилиш, мусобақаларни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.  

Таълим, фан, маданият, спорт соҳасидаги мазкур ҳамкорлик томонлар учун манфаатли ва самарали бўлиши қайд этилди.

Н.Усмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Талабалар баҳори фестивали” маънавий-маърифий байрам тадбири ўтказилди