Талаба қаерда яшаяпти, унинг дардига ким қулоқ тутади?(+видео)
Долзарб мавзу
Мамлакатимиз аҳолисининг ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд энг ёш, эртага юрт келажагини яратадиган қатлами бу – талабалардир..Мутахассис кадрлар тайёрлаш борасидаги ислоҳотлар, мамлакат иқтисодий салоҳиятни оширишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида ОТМлар ва талабалар сонида ўсиш кузатилмоқда. Бу ўсиш давлат ички сиёсатининг муҳим йўналишига айланган олий таълимнинг ижобий тарафга ўзгарганидан далолат беради.
Ўзбекистонда охирги тўрт йилда ОТМлар сони кўпайди. Яъни улар сони 77 тадан 143 тага етди. Қабул квотаси 3 баробарга яқин ошди. Талабалар контингенти 700 минг нафарга яқинлашди. Бу жуда катта кўрсатгич.
Мамлакатда талабалар сони ортиши, яхши, албатта. Aммо бу ўсиш параллел равишда талабалар сифатли таълим олиши учун шароит яратиш, энг биринчи навбатда, уйидан олисда таҳсил олишни мақсад қилганлар учун турар жойлар ташкил қилиш вазифасини ўртага қўяди. Ўзбекистонда мавжуд ОТМларнинг асосий қисми ва нисбатан нуфузлилари, шунингдек, хорижий университетларнинг кўплаб филиаллари Тошкент шаҳрида жойлашган.
Олий таълим муассасаларига қабул жараёнида квоталар, талабалар сони 2 баравардан 3 бараваргача ошган бир шароитда ётоқхоналарнинг ўрин сони шу давр мобайнида атиги 25 фоизга ошди. Шунинг учун ҳам жуда кўп талабаларнинг ижарада, қариндошиникида яшаши муаммо келтириб чиқараётгани ҳам сир эмас, албатта.
Пойтахтимиздаги “Чилонзор” деҳқон бозори ичида жойлашган Уй-бозори айни кунларда ҳар доимгидан гавжум.Уй бозорига мурожаат қилувчиларнинг аксарияти талабалар ва уларнинг ота-оналари.
ЎзА мухбирлари Уй бозорида ва масъул идораларда бўлишиб, талабаларнинг муаммолари,уларни ётоқхоналар билан таъминлаш масаласи билан қизиқди. Уйидан олисда таҳсил олаётган талаба кимдан ёки нимадан норози?
Талабалар турар жойига жойлашишнинг қандай талаблари,ижарада яшайдиган талабалар учун ОТМнинг қандай шартлари мавжуд?
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъуллари ва соҳа мутахассислари шу каби саволларга жавоб берди. Соҳадаги мавжуд муаммоларнинг ечими борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотларни тақдим этди.
Қуйида ушбу видео-лавҳани эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.
<iframe width="1440" height="757" src="https://www.youtube.com/embed/3Pzf8_8J63A" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture"
allowfullscreen></iframe>
Муҳайё Тошқораева, Ёқуб Мелибоев(видео), ЎзА