Бухоро: жаҳон чемпионати
Бухорода футзал бўйича жаҳон чемпионатининг илк учрашуви Таиланд – Хорватия терма жамоалари ўртасидаги баҳс билан бошланди.
Учрашув Бухоро шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Ишқибозлар учрашувни катта қизиқиш билан кузатиб борди. Ҳар икки томон бор имкониятларни ишга солди. Ўйин давомида ҳаяжонли дақиқалар кўп бўлди. Тайландликлар чемпионат ўйинларига пухта тайёргарлик кўргани сезилиб турди.
Муросаларга бой ўтган учрашувда Таиланд терма жамоаси 2:1 ҳисобида Хорватияни мағлуб этди. Голларга Муҳаммад Осаманмуса, Ронначаи Жунгвонгсук ва Антонио Секулич муаллифлик қилди.
Зариф Комилов,Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА.