Маълумки, ҳозирги кунга келиб дунё аҳолиси 8 миллиарддан ошиб кетди ва шундан 34 фоизини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил қилади. Хўш, вояга етмаган болалар ҳуқуқлари қай даражада кафолатланган?

Одатда, ҳуқуқ кафолати ҳақида сўз борганда, амалдаги қонун ҳужжатлари, уларнинг мазмунига сингдирилган ҳуқуқий нормаларнинг мазмуни тушунилади. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ҳуқуқий нормалар идеал ҳолатда мавжуд бўлар экан, ундан бирон-бир камчилик топиш мушкул.

Масалан, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра, «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир боланинг узвий ҳуқуқидир. Бола ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир», деб белгиланган. Бу ўринда қонун чиқарувчи боланинг яшаш ҳуқуқлари кафолатларини нормалаган. Худди шундай тарзда боланинг ҳар бир ҳуқуқи мулкий, шахсий номулкий ҳуқуқлари қонун нормалари мазмунига сингдирилиб, унинг алоҳида ҳуқуқий механизмлари қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топади.

Боланинг оилада яшаш ва тарбияланиш ҳуқуқи, ўз фикрини эркин ифода этиш ҳуқуқи, ота-она ва қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқи ҳамда бошқа муҳим ҳуқуқлари назарда тутилган. Шундай бўлса-да, боланинг яшаш жойини белгилаш, унинг фикрини инобатга олишга доир ҳуқуқлар қонунчиликда аниқ ифодаланиши зарур.

Баъзида ижтимоий тармоқларда болаларга нисбатан зўравонлик ишлатилаётганлиги ҳолатлари кўрсатилмоқда. Бу гарчи салбий ҳолат бўлса-да, унга нисбатан муайян ҳуқуқий чораларнинг қўлланилиши келгусида бола ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш билан бирга, кафолатлар қай даражада амалда ишлашини ҳам кўрсатади.

Масалан, АҚШнинг «Полиция тўғрисида»ги қонунининг 29 а-бандига кўра, зўравонлик ишлатган оила бошлиғининг уйга кириши, хотини ва болалари билан икки ҳафта давомида ҳар қандай алоқа қилиши тақиқланади. АҚШнинг кўплаб штатларида ўтган асрнинг 60-йиллари охирида фуқаролар болаларга нисбатан зўравонликда гумон қилинган тақдирда ҳар бир ҳолат бўйича расмийларга ҳисобот беришга мажбур қиладиган қонунлар қабул қилинган.

Агар бола оилавий аҳволидан норози бўлса ва судга мурожаат қилса, унга ота-онаси ёки васийларига судга келишлари шартлиги тўғрисида хабар бериш кифоя. Ота-оналарига қарши даъво қўзғатиш учун бола камида 14 ёшда бўлиши керак. Бола, шунингдек, ўз даромади борлигини ва ўзи ҳақида ўзи ғамхўрлик қилиши мумкинлигини исботлаши керак.

Болалар ва ўсмирлар ҳуқуқларининг тенглиги ва уларга нисбатан камситишни тақиқлаш тўғрисидаги нормалар 1948 йилдаги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ва 1966 йилдаги иккала Пактда ҳам мустаҳкамланган. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 2-моддасида ирқи, терисининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулки, тузилиши ёки бошқа мақомидан қатъи назар, ҳар ким ушбу декларация томонидан эълон қилинган барча ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши кераклиги белгиланган.

Сўнгги йилларда болалар ва ўсмирлар дунёсида катта ўзгаришлар рўй берди, кўплаб техник янгиликлар пайдо бўлмоқда ва уларнинг бўш вақтларида мустаҳкам ўрин эгаллади (шахсий компьютер, интернет, электрон ўйинлар, мобиль телефон ва бошқалар). Ушбу янгиликлардан фойдаланиш кўпинча ёшлар учун янги хавфларни келтириб чиқаради, бу ҳолат, албатта, бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликда инобатга олинмоғи зарур.

Германияда ёшларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун оммавий ахборот воситаларига тегишли тақиқловчи қоидаларни кўрсатади. Ҳар бир ёш ўз ривожланиши ва тарбиясида давлат томонидан ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлганлиги сабабли, ушбу қонун мумкин бўлган хавф-хатарлардан қочиш учун уларнинг муайян хизматлар, спорт ва кўнгилочар таклифлари бўйича ваколатлари тўғрисидаги қоидаларни мустаҳкамлайди. Қонунда шунингдек, ўз иқтисодий манфаатларини болалар ва ўсмирлар ҳимоясидан устун қўйган тадбир ташкилотчиларига ҳамда у ёки бу фаолият билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан санкциялар назарда тутилган. Қонун қоидалари ота-оналар, мураббийлар, ўқитувчилар ва бошқа педагог ходимларни ёшлар ўртасида таълим олиш ишларида қўллаб-қувватлаши лозим.

Боланинг ҳар қандай бузилган ёки баҳсли ҳуқуқи судда ҳимоя қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 11-моддасида қуйидаги қоидалар белгиланган: – оила ҳуқуқларини ҳимоя қилиш суд томонидан фуқаролик процессуал қоидаларига мувофиқ ва қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда давлат органлари, шу жумладан, васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.

Суд жараёни вояга етмаганларнинг қонуний манфаатларига таъсир кўрсатадиган оилавий-ҳуқуқий низолар ва зиддиятларни ҳал қилишнинг асосий шакли бўлиб қолмоқда. Суд жараёни иштирокчилари вояга етмаганнинг ўзи, унинг қонуний вакиллари, прокурор, васийлик органи, суд (умумий юрисдикция суди, Конституциявий суд, Европа суди) ва баъзи ҳолларда процессуал қонунчилик талабларига мувофиқ бошқа субъектлардир.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 68-моддасига кўра, оилада боланинг манфаатларига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода қилишга, шунингдек, ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама даврида сўзлашга ҳақлидир. Бунда қарор қабул қилишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар боланинг манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарорлар қабул қилиши керак.

Боланинг ҳуқуқларига доир масала суд томонидан кўрилганда, фақат ўн ёшга тўлган боланинг розилиги билан қарор қабул қилиниши мумкин. Бундай ҳолатларнинг рўйхати қатъий ва ёпиқ бўлиб, кенг талқин қилинмайди.

Никоҳдан турли сабабларга кўра ажрашган фуқаролар, айниқса, оталар ўз фарзандлари билан кўришиш учун судга мурожаат қилади. Суд эса бола билан одатда дам олиш кунлари 1 ёки 2 соат учрашиш вақтини белгилаб беради. Табиийки, бу жараёнларда суд ижрочиси иштирок этади. Кейин эса ушбу суднинг қарори қай даражада ижроси таъминланиши ноаниқ. Бу эса боланинг ота-она билан кўриши ҳуқуқининг маълум даражада бузилишига олиб келиши мумкин.

Бола ҳуқуқларининг кафолатларини белгилашда уларнинг отаси ёки онаси, шунингдек, қариндошлари билан кўришиб туришини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини кучайтириш зарур. Бунда мулоқотни кенгайтириш, яъни агар ота-она ёки бошқа қариндошлар бола билан кўришиш ва мулоқот қилишни давом эттиришда қийинчиликка дуч келса, алоқа вақтини узайтириш ёки телефон қўнғироқлари, видео қўнғироқлар ёки хатлар каби қўшимча контактларни киритиш зарур.

Баҳромжон ТОПИЛДИЕВ,

Тошкент давлат юридик университети  профессори.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таҳлил ва таклиф: вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари қай даражада кафолатланган?