Таҳлил: қайси маҳсулот арзонлашди?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025 йил март ойида
Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини таҳлил қилди.
Мониторинг натижаларига кўра, 6 турдаги маҳсулот нархи пасайган:
картошка – 19,8 фоиз
сариқ пиёз – 10,3 фоиз
қизил сабзи – 3,4 фоиз
тухум – 2,1 фоиз
банан – 0,9 фоиз
кунгабоқар ёғи – 0,6 фоиз
Шунингдек, 7 турдаги маҳсулот нархи ошган, улар орасида энг катта ўсиш помидорда кузатилган. Бу мавсумий омиллар билан боғлиқ.
Қолган 8 маҳсулот нархи ўзгаришсиз қолган: буғдой уни, гуруч, макарон, оқбош карам, олма, товуқ гўшти (филе), сутва шакар.
Таҳлил 2025 йилнинг 6 февраль ва 13 март кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида амалга оширилди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА