Узлуксиз таълим тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлардан асосий мақсад, ёшларга чуқур билим бериш, истеъдодларини рўёбга чиқаришда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш кўникмаларини ҳам шакллантириб боришдир.

 Ёшлар бандлигини таъминлаш жамият ижтимоий-иқтисодий барқарорлигининг асосий омилларидан ҳисобланади.

Шунинг учун мактаб битирувчиларининг ижтимоий-иқтисодий имкониятларини ўрганиш, хусусан, ҳаётий қадриятларини, касб танлаш, ўқишни давом эттириш, ишга жойлаш, келажак режаларини аниқлаш аҳамиятли бўлиб, қабул қилинадиган чора-тадбирларни янада юқори даражага кўтаради. Ушбу масалаларни ўқувчи-ёшлар ўртасида ўтказиладиган ижтимоий сўров ва социологик тадқиқотлар орқали ечиш мумкин. 

Мамлакатимизда умумий ўрта таълим мактаб битирувчиларининг хоҳиш-истаклари, қизиқишлари, ҳаётий мақсад ва режалари етарли даражада ўрганилмаган. Зеро, хорижий мутахассислар фикрига кўра, Олий таълим муассасалари битирувчиларига нисбатан умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларига қилинадиган сармоя келажакда бир неча маротаба кўпроқ натижа ва самара беради. Шундай экан, ўқувчи-ёшларнинг ҳаётий мақсадлари, таълим сифати ва даражасидан қониқишлари, бўлажак касбини ва унга таъсир этувчи омилларни ўрганиш бугунги кунда халқ таълими тизимининг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда Тошкент шаҳри, Андижон ва Тошкент вилоятларининг умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган сўровнома таҳлиллари асосида қуйидаги натижалар олинди.

Умумий ўрта таълим мактаб битирувчилари тажриба-синов давомида мактабида олаётган таълим сифатига баҳо бериш имкониятига эга бўлди. «Сизни мактабингизда олаётган таълим сифати қониқтирадими?» – деган саволга «қониқаман» – деган жавобни энг кўп (80%) Андижон вилояти ва энг кам (52%) Тошкент шаҳар битирувчилари, «қониқмайман» – деган жавобни энг кўп (13%) Тошкент шаҳар битирувчилари берган.

Умумий ўрта таълим мактаб битирувчилари таълими сифатидан қониқмаслигининг сабаблари ўрганилганда биринчидан, амалий машғулотлар учун асбоб-ускуналар етарли эмаслиги (51,6%) амалий машғулотларнинг деярли ўтилмаслиги ёки камлиги (46,3%), Тошкент шаҳар мактабларида айрим фан ўқитувчиларининг етишмаслиги (46,2%), иккинчидан – амалий машғулотларнинг деярли ўтилмаслиги ёки камлиги (46,2%) ҳамда ўқитувчилар дарсга қизиқтира олмаслиги, дарслар зерикарли (48,1%) эканлиги аниқланди.

Олинган натижалар умумий ўрта таълим мактаб битирувчиларининг таълим ва ўқишига эътибор ва қизиқишларини уйғотиш, касб танлашга йўналтириш ва мустақил ҳаётда ўз ўрнини топиш механизмларини такомиллаштириш лозимлигини кўрсатади.

Умумий ўрта таълим мактаб битирувчиларининг касб танлашдаги устувор омил сифатида ишнинг оммабоп, ҳозирги даврда талаб юқори бўлган касб бўлиши (67,1%), иккинчи ўринда маоши юқори бўлиши (34.9%) ҳамда кейинги ўринларда иш жойидаги қулай шарт-шароитлари (38,2%) ва юқори лавозимга кўтарилиши (26,2%) деб белгиланган. Шаҳар ва қишлоқ жойларидаги мактаб битирувчиларнинг касб танлашдаги асосий сабаблари бирмунча фарқланади: шаҳар ёшлари (48,4%) юқори маош олишни касб танлашдаги асосий омил деб кўрсатган бўлса, қишлоқ мактаб битирувчилари (30,1%) иш жойидаги қулай шарт-шароитни танлаган. Бундай натижани шаҳарларда аҳоли кўп қаватли уйларда истиқомат қилиши ва уй-жой коммунал тўловлар юқорилиги, ҳамда қишлоқ жойларнинг ўзида деҳқончилик ва чорва махсулотлари етиштирилганлиги учун нархлар бирмунча пастлиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг аксариятини сотиб олишга эҳтиёжлари йўқлиги билан изоҳлаш мумкин.

Мактаб битирувчиларининг аксарияти (69,7%) давлат корхоналарида ишлашни афзал деб билган. Шаҳар ва қишлоқ мактаб битирувчиларининг давлат секторида ишлашни хоҳлаганлар мос ҳолда 57,8% ва 81,6%ни ташкил қилди. Ҳудудлар кесимида кўрилганда, давлат корхоналарида ишлаш истагини энг кўпи (75,4%) Андижон вилояти ва энг ками Тошкент шаҳар мактаб битирувчилари билдирган.

Умумий ўрта таълим мактаб битирувчилари иқтисодиёт тармоқлари кесимида қуйидаги устувор соҳаларни танлади: таълим соҳаси (16,8%), соғлиқни сақлаш (13,6%), молия, банк, кредит, суғурта (10,1%), савдо ва озиқ-овқат (9,4%), тадбиркорлик, бизнес (8,3%), алоқа ва ахборот коммуникация технологиялари (5,8%), ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (4,9%).

Умуман олганда, мактаб битирувчиларининг тадбиркорлик, саноат, ва алоқа ва ахборот коммуникация технологиялари, туризм соҳасида ишлаш нияти давлатимизнинг иқтисодий дастурининг устувор йўналишларига мос келиб, ушбу соҳаларда ишлашнинг нуфузли эканлиги борасида битирувчиларнинг эҳтиёжини ўрганиш таълим хизматлари маркетингининг вазифаси бўлиб, ўқувчи-ёшларни касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Битирувчилар касб танлаши, меҳнатга муносабати уларнинг ижтимоий баркамоллиги ва жавобгарлик даражасини аниқлаб беради. 

Битирувчиларнинг келажак мақсадлари, режалари, касб танлаши, тадбиркорлик билан шуғулланиши, таълим имкониятларини доимий оширишга доир масалалар миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг давлат дастурларини тайёрлаш ва амалга оширишда, ёшлар сиёсатини олиб боришда ҳисобга олиниши лозим.

Наргиза Эрметова,

А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таҳлил: мактаб битирувчиларининг касб танлашига таъсир этувчи омиллар