Таэквондочиларимизнинг шашти баланд
Ливанда ўтаётган таэквондо бўйича Осиё чемпионати терма жамоамиз аъзолари учун муваффақиятларга бой бўлмоқда.
Чемпионатнинг навбатдаги тўрт нафар таэквондочиси шоҳсупага кўтарилишни уддалади.
53 килограммгача вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Чарос Қаюмова барча рақибаларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Жасурбек Жайсунов, Шоҳсанам Аъзамова ҳамда Шуҳрат Салаев ўз вазн тоифаларида бронза медали билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз: Осиё чемпионатнинг пара-таэквондочилар баҳсида ҳамюртимиз Гулжаной Наимова Осиё чемпионига айланган, Санжар Мухторов ўз вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлганди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА