Таэквондо WT: Ўзбекистон терма жамоаси «WT President’s Cup Asia» турнирида иштирок этади
Жорий йилнинг 17-21 август кунлари Покистоннинг Лаҳор шаҳрида таэквондо WT бўйича «President’s Cup Asia Region 2026» халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.
Саккизинчи маротаба ўтказилаётган мусобақада юртимиз шарафини 25 нафар спортчи ҳимоя қилади. Жумладан, эркаклар ўртасида Жаҳонгир Худойбердиев, Беҳруз Салимов, Асадбек Самандаров, Омонжон Отажонов, Назарали Назаров, Аюбхон Набиев, Диёрбек Тўхлибоев, Омадбек Отабеков, Нажмиддин Қосимхўжаев, Мироншоҳмирзо Музаффаров, Аҳаджон Мухторов, Жасурбек Жайсунов, Ёдгорбек Жўрабоев, Худойназар Шодмонов ва Марат Мавлонов татамига чиқади.
Аёллар баҳсида эса Лайло Ҳасанова, Мадина Мирабзалова, Шаббона Абдувалиева, Севинч Ҳайитова, Моҳидил Ўктамжонова, Диёра Азизова, Жасмина Турлибекова, Озода Собиржонова, Светлана Саидова ва Ирода Миртожиева мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
Терма жамоа бош мураббийи — Павел Хан. Мураббийлар штабида Жасур Бойқўзиев, Максим Рафалович, Зайниддин Назаролиев ва Станислав Хан фаолият олиб боради.
Мусобақа доирасида Осиёнинг кучли таэквондочилари ўзаро баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА