Хитойнинг Тайян шаҳрида таэквондо WТ бўйича G3 классификациясидаги "Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги"нинг Осиё минтақаси учун мўлжалланган мусобақаси илк кунида мамлакатимиз таэквондочилари 5 та медалга эга чиқди.

Халқаро турнирнинг илк кунида эркаклар -74, -80, -87, +87 килограмм, аёллар эса -46, -49, -53 ҳамда -57 килограмм оғирликдаги беллашувларда даянга чиқишди.

Бугун, 23 апрель куни ўтказилган баҳсларда Павел Хан бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 13 нафар аъзоси медаллар учун кураш олиб борди.

Шиддатли кечган мусобақалар сарҳисобига кўра, ҳамюртларимиз Жасурбек Жайсунов (-80) ва Марат Мавлонов (+87) олтин, Шуҳрат Салаев (-87) кумуш, Ёдгорбек Жўрабоев (-87) Мадина Мирабзалова (-57) бронза медалини қўлга киритди.

Эртага халқаро турнирнинг сўнгги кунги баҳслари бўлиб ўтади.

Т.Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондо WТ: Хитойда ўтаётган турнирнинг илк кунида 5 та медаль қўлга киритилди